Mulk ijarasi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мулк ижараси — ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириш. Ушбу муносабатда 2 мустақил тараф — ижарага берувчи (яъни, мол-мулк эгаси ёки у вакил қилган шахс) ва ижарага олувчи қатнашади. Улар ўртасида Мулк ижараси шартномаси тузилади. Мулк ижарасидан ижарага берувчи ҳам, ижарага олувчи ҳам манфаатдордир. Ижарага берувчи муайян хақ (даромад) олади, ижарага олувчи ҳам ундан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиб, даромад олади. Ижарага берувчи ижарага олувчига мол-мулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда топшириши лозим. Молмулкни топширишга тайёрлаш, топшириш далолатномасини тузиш ва имзолашга такдим этиш ижарага берувчининг бурчи бўлиб, унинг ҳисобидан амалга оширилади. Ижарага олувчи мол-мулкни яхши ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва сақлаш бўйича бошқа ҳаражатларни қилиши лозим (агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса). Мулк ижараси шартномада кўзда тутилган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилмаса, у номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни 1 ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса — 3 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, исталган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин. Мулк ижараси шартномаси бекор бўлгандан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, нормал эскиришини ҳисобга олиб ёки шартномада келишилган ҳолатда қайтариши лозим. Айни вақтда ижарага олинган мол-мулкни ижарага олувчи шартномада келишилган сотиб олиш баҳосини тўлаган ҳолда мулк ҳуқуқини ҳам қўлга киритиши мумкин. Мулк ижарасининг прокат, транспорт воситалари, бинолар ва иншоотлар ижараси, корхоналар ижараси, лизинг (молия ижараси) каби турлари фарқланади.
Миродил Баратов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |