Файл:Чаптер 67, Ал-Мулк (Мураттал) - Реcитатион оф тҳе Ҳолй Қур'ан.мп3 Мулк сураси (арабча: سورة الملك‎‎, номининг маъноси — Бойлик[8][9]) — Қуръоннинг 67-сураси. Маккий суралардан бири, 30 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 562–564[10]-саҳифасида ва 29-жузида жойлашган. 77-бўлиб нозил бўлган.

Қалам ←   67–сура  → Таҳрим
Мулк сураси — سورة الملك
Qurʼon nusxalaridan biridagi Mulk surasi sarlavhasi. Yuqorida oʻngdan: 1. Oyati 30, 2. Markazda qizil rangda sura tartib raqami 67, qora rangda - Mulk surasi va Makkiy, qizil rangda nozil boʻlgan tartibi - 77, 3. Rukuʼsi soni - 2; Pastda oʻngdan: 1. Sura:Makkiy, 2. Tilovat tartibi:67, 3. Nozil boʻlish tartibi:77, 4. Rukuʼsi:2, 5. Oyati:30, 6. Porasi (Juzi):29 deb koʻrsatilgan.

Суранинг арабча матни
Номининг маъноси Бойлик[1][2]
Таснифи Маккий сура[3]
Статистика
Саҳифаси 562–564[4]
Жуз 29
Сура рақами 67
Оятлар сони 30
Сажда ояти йўқ
Рукуълар сони 2[5]
Муқаттаот ҳарфлари йўқ[6]
Нозил бўлиш тартиби 77[7]

Арабча матни ар.wикисоурcе.оргда
танзил.нетда
Таржималари ҚуранАcадемй.орг
қуран.узда
Тиловат тартиби
Қалам сураси  Keyingisi 67 Oldingisi  Таҳрим сураси
Нозил бўлиш тартиби
Ҳааққаҳ сураси   Keyingisi 77 Oldingisi  Тур сураси
                                   

Мулк — подшоҳлик, ҳукмронлик. Ўзбек тилида "мулк" сўзи бу маънода кам ишлатилади. Кўпроқ у "бойлик, ашё, хусусий ёки давлат мулки" каби мазмунларда ишлатилади. Сурада Ер-у осмон ва бошқа мавжудотларни яратишдаги Аллоҳнинг ҳикмат ва қудратлари, бу дунёдан имонсиз ўтганларнинг охиратдаги надоматлари, ризқ-рўз талаб қилиш, табиий офатлар хавфи, ҳидоят ва залолат каби мавзулар акс эттирилган. Ҳадиси шарифда: "Қуръони Каримда 30 оятли бир сура борки, у уни ўқиганни шафоат қилувчидир, ҳатто қиёмат куни дўзахдан халос этиб, жаннатга киришга сабаб бўлур. У "Таборак" сурасидир", деб башорат берилган (Имом Термизий ривояти).

Таржимаси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

1. (Мутлақ) ҳукмронлик "қўли"да бўлган зот — Аллоҳ баракотли (буюк) дир ва У ҳар нарсага қодирдир.

2. (У) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ (савоблироқ) амал қилувчи эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир.

3. (У) етти осмонни қатма-қат қилиб яратган зотдирки, сиз Раҳмоннинг яратишида бирор тафовут (нуқсон) ни кўрмайсиз. Бас, кўзингизни яна (самога) қайтаринг-чи, (унда) бирор ёриқни кўрармикансиз?

4. Сўнгра кўзингизни қайта-қайта (самога) қаратинг, кўзингиз сизга хор ва толиққан ҳолда қайтур.

5. Ҳақиқатан, Биз қуйи осмонни чироқлар (юлдузлар) билан безадик ва уларни шайтонларга отиладиган тошлар қилиб қўйдик. Яна улар (шайтонлар) учун (охиратда) дўзах азобини ҳам тайёрлаб қўйгандирмиз.

6. Парвардигорларига кофир бўлган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир. Нақадар ёмон оқибат бу!

7. Қачонки, улар (жаҳаннамга) ташланганларида, қайнаб турган (жаҳаннамнинг) ўкирик (фарёди) ни эшитурлар.

8. У ғазабдан парчаланиб кетгудек бўлур. Ҳар гал унга бир тўда (кофир) ташланганида, унинг қўриқчилари улардан: "Сизларга (дунёда бирор) огоҳлантирувчи (пайғамбар) келмаганмиди?" — деб сўрайдилар.

9. (Улар) дерлар: "Ҳа, ҳақиқатан, бизларга огоҳлантирувчи келган эди, (лекин бизлар уни) ёлғончига чиқарганмиз ва: "Аллоҳ (ҳеч кимга) ҳеч нарса нозил қилган эмас, сизлар фақат катта залолат (гумроҳлик)дадирсизлар",  — деганмиз.

10. Улар (кофирлар) яна: "Агар бизлар (пайғамбар сўзларини) тинглаб, ақл юргизувчи бўлганимизда, дўзах аҳлидан бўлмас эдик",- дерлар.

11. Бас, улар ўз гуноҳларини (шу тарзда) эътироф этадилар. Энди, дўзах аҳлига ҳалокат бўлгай!

12. Парвардигорларидан ғойибона қўрқадиган зотлар учун мағфират ва катта мукофот бордир.

13.(Эй, инсонлар,) сизлар сўзларингизни яширинглар ёки ошкора қилинглар, (барибир,) У диллардаги сирларни ҳам билувчидир.

14. (Ахир) яратган зот (Ўзи яратган нарсаларини) билмайдими?! У лутфли ва хабардор зотдир.

15. У (Аллоҳ) сизларга ерни хоксор (бўйсунувчи) қилиб қўйган зотдир. Бас, у (Ер) нинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверинглар ва (Аллоҳнинг берган) ризқидан енглар. Тирилиб чиқиш Унинг ҳузуригадир.

16. (Эй, Макка кофирлари,) ё сизлар осмондаги Зот сизларни ерга юттириб юборишидан, бас, бирданига (ер) ларзага келишидан (сизларни ҳалок қилишидан) хотиржаммисизлар (қўрқмайсизларми)?!

17. Ёки сизлар "осмондаги" Зот устингизга тош ёғдиришидан хотиржаммисизлар?! Ҳали (азоб келганда), Менинг огоҳлантиришим қандай эканлигини билиб олажаксизлар!

18. Дарвоқе, улардан аввалги кимсалар ҳам (ўз пайғамбарларини) ёлғончига чиқаргандилар. Бас, Менинг инкорим (азобим) қандай бўлди?!

19. Улар устиларида (қанотларини) ёювчи ва йиққан ҳолда (учиб юрган) қушларни кўрмадиларми?! У (қуш) ларни ёлғиз Раҳмонгина (самода) тутиб турар. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир.

20. (Эй, мушриклар,) Раҳмондан ўзга сизларга ёрдам берадиган қўшинингиз ким экан ўзи?! Кофирлар фақат мағрурликдадирлар.

21. Ёки (Раҳмон) Ўз ризқини тўхтатиб қўйса, сизларга ризқ берадиган ўша Зот ким ўзи?! Йўқ, улар (кофирлар) қайсарликда ва (Ҳақдан) йироқлашишда давом этдилар.

22. Ахир, юзтубан (ерга қараб) юрадиган кимса Ҳақ йўлни топувчироқми ёки тик ҳолда тўғри йўлда юрадиган кишими?!

23. (Эй, Муҳаммад, у (кофирларга) айтинг: "У (Аллоҳ) сизларни пайдо қилган ва сизлар учун қулоқ, кўзлар ва дилларни (ато) қилган Зотдир. (Сизлар эса) камдан кам шукр қилурсизлар".

24. Айтинг: "У сизларни Ер (юзи)да яратиб қўйган зотдир. Сизлар (Қиёматда) Унинг ҳузурига тўпланурсизлар".

25. Улар: "Агар ростгўй бўлсангизлар, (айтинглар-чи) ушбу ваъда (Қиёмат куни) қачон бўлади?" - дерлар.

26. (Эй, Муҳаммад, уларга) айтинг: "(Қиёмат ҳақидаги) билим, албатта, Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен фақат аниқ огоҳлантирувчидирман.

27. Бас, қачонки, улар (Қиёматда азобни) яқин ҳолда кўришгач, у кофирларнинг юзлари шувит бўлур ва (уларга): "Мана шу сизлар сўраган нарсадир", — дейилур.

28. (Кофирларга) айтинг: "Хабар берингиз-чи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бирга бўлган кишиларни ҳалок қилса ёки (ҳалок қилмай) бизларга шафқат қилса (Ўзининг ихтиёридадир). Аммо, кофирларни (сизларни) аламли азобдан ким ҳимоя қилур?!

29. Айтинг: "У Раҳмон (меҳрибон)дир. Бизлар Унга имон келтирдик ва Унгагина таваккул қилдик. Ҳали сизлар ким аниқ залолатда эканини билиб олажаксизлар".

30. Айтинг: "Хабар берингиз-чи, агар сувингиз (ер қарига) сингиб кеца, бас, ким сизларга оқин сувни келтира олур?!"[11]

Манбалар

  1. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  2. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  3. ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
  4. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
  5. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  6. ↑ Қуръондан кўрилган.
  7. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  8. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  9. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  10. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
  11. ↑ зиёуз.cомда (ПДФ), 2016-02-05да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2016-02-05
Кейингиси: Қалам сураси 67-сура — арабча матни Олдингиси: Таҳрим сураси