Mulla Ahmad masjidi
Мулла Аҳмад масжиди (озарбайжонча: Молла Əҳмəд мəсcиди) ёки Носир ад-Дин Гаштасиб масжиди[1] (озарбайжонча: Нəсир ад-Дин Гəşтасиб мəсcиди) — ХИВ асрга оид тарихий масжид. Ичери-шеҳернинг бир қисми бўлиб, Озарбайжоннинг Боку шаҳридаги Собир кўчасида жойлашган. Бино Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001-йил 2-августдаги 132-сон қарори билан миллий меъморий ёдгорлик сифатида рўйхатга олинган[2].
Тарихи
Мулла Аҳмад масжиди Ичери-шеҳердаги маҳалла масжиди ҳисобланади. Масжид Насриддин Гуштаси ибн Ҳасан Ҳожибобо буйруғига биноан ХИВ аср бошларида меъмор Маҳмуд ибн Саъд томонидан қурилган. Шунингдек, ушбу меъмор томонидан Биби-Ҳайбат қишлоғида Нардарон қалъаси (1301) ва минорали масжид ҳам бунёд этилган. Ёдгорликка маҳаллий аҳоли томонидан масжид охуни бўлган Аҳмад охун номи берилган[3].
Архитектураси
Масжид тўртбурчак шаклда қурилган бўлиб, битта кичик ўлчамли залдан иборат. Жанубий деворида оддий меҳроб, ён томонларида тожли паст тош гумбаз ўрнатилган. Унинг ассиметрик жабҳаси аниқ контурли кириш қисми ва ундан кейин бир-бирига қўшилиб кетган иккита дераза билан безатилган[1][3].
Масжиднинг юқори қисмида арабча ёзувлар мавжуд. Икки қаторли ёзувда масжиднинг қурилган санаси, унинг буюртмачиси, шунингдек, ҳарбий, диний ва ёдгорлик бинолари ва иншоотларини қуришда фаол иштирок этган меъмор ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Ёзувларда, асосан, Ширвоншоҳлар даврининг таъсирини кузатиш мумкин[4].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Молла Əҳмəд (Нəсир ад-Дин Гəşтасиб) мəсcиди“ (аз). www.ичеришеҳер.аз. 2018-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-апрел.
- ↑ „Азəрбайcан Республикасı əразисиндə дöвлəт мüҳафизəсинə гöтüрüлмüş даşıнмаз тарих вə мəдəниййəт абидəлəринин əҳəмиййəт дəрəcəлəринə гöрə бöлгüсüнüн тəсдиқ эдилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан Республикаси Назирлəр Кабинетинин қəрарı“. э-қанун.аз. 2017-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-апрел.
- ↑ 3,0 3,1 „МОЛЛА ƏҲМƏД МƏСCİДİ“ (аз). ичеришеҳер.гов.аз. 2016-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-апрел.
- ↑ „МОЛЛА ƏҲМƏД МƏСCİДİ“ (аз). ичеришеҳер.гов.аз. 2016-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-апрел.аз/#монумент14 „МОЛЛА ƏҲМƏД МƏСCİДİ“ (ин Азербаижани). ичеришеҳер.гов.аз. Арчивед фром аз/#монумент14 тҳе оригинал он 27 Жулй 2016. Ретриэвед 7 Април 2018.