Мулла Аҳмадбий Саидов  — (1878—1932) — Шарқий Бухорода қизил армияга қарши курашган қўрбошилардан бири. Иброҳимбек қўрбошининг хос соқчиси[1].

Мулла Аҳмадбий Саидов
Мулла Аҳмадбий Саидов
Бухородаги машҳур қўрбоши
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1878-йил
Шарқий Бухородаги Кангурт тумани Мундоқ қишлоғи
Вафоти 1932-йил

Қўрбошилик фаолияти

Мулла Аҳмадбий 1878-йили Шарқий Бухородаги Кангурт тумани Мундоқ қишлоғида таваллуд топган. Қизил армияга қарши кураш жараёнида у Эгамберди Ботир ва Иброҳимбекнинг маслаҳатчиси бўлган. 1931-йилги сўроғдан маълум бўлишича у 7 йил олдин Иброҳимбекнинг йигитлари сафида бўлиб, бир йил давомида унинг шахсий қўриқчиси бўлган. Кўплаб қўрбошилар Афғонистонга муҳожирликда кетаётган пайтда у ҳам ўз оиласи билан жўнаб кетган. Иброҳимбек ва авғонлар ўртасида жанглар бошланганидан сўнг, Мулла Аҳмадбий қўрбоши сифатида тайинланган ва унга 500 нафар қатағонлардан иборат гуруҳни бошқариш топширилган. Афғонлар билан 2 ой жанг давом этган жангда Мулла Аҳмадбий яраланган ва тоғда яширинган. Кейинчалик у оиласини олиб Чубек мавзесига етиб боради. Худди шу пайтда Иброҳимбек оилаларни чегарадан ўтказишга кўмаклашаётган бўлган. Чегарадан ўтиб, Жилонтоғда қизил аскарлар билан бўлган жангда Мулла Аҳмадбий яна яраланади ва тоғда қолади. Мулла Аҳмадбий бир неча кундан сўнг Тошгузар қишлоғининг оқсоқоли Бердимуҳаммад орқали Абдуқаюм Парвоначига мактуб йўллайди. Абдуқаюмдан келган жавобда у таслим бўлганлиги, Мулла Аҳмадбийни ҳам совет ҳокимитига таслим бўлишни таклиф этган. Шундан сўнг у Данғарага келиб таслим бўлади. 1931-йил 22-июнда Сталинобод ГПУси томонидан қўлга олинади. Данғара ГПУси томондан сўроқ қилинади. Мулла Аҳмадбий СССР ОГПУ коллегиясининг 1932-йил 13-апрелдаги ҳукми бўйича Тошкентда 54 ёшида 1932-йил 10-августда отилган[2].


Манбалар

  1. ↑ Ражабов Қ. Иброҳимбек қўрбоши ва сафдошлари жасорати. Тошкент: „Фан“, 2022 — 399-бет. 
  2. ↑ Ражабов Қ. Туркистон қўрбошилари. Тошкент: „Фан“, 2022 — 400-бет.