Mulla Shodiy
Мулла Шодий (Мула Шоди) (ХВИ аср) — Шайбонийлар даври тарихчиси.
Унинг ҳаётига оид маълумотлар жуда кам. Мулла Шодий Шайбонийхоннинг иниси Маҳмуд султон саройида хизмат қилган, форс тилида ёзилган Фатҳнома асари муаллифи. Достонни Маҳмуд султон топшириғига биноан ёзган. Асарда Шайбонийхоннинг Самарқандни босиб олгунига қадар Дашти қипчоқ, Мовароуннаҳр ва Хоразмдаги ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ асосий сиёсий воқеалар; Хоразмнинг топонимикаси, асосан, Вазир ва Адак шаҳар-қалъалар тўғрисида, Қоракўлдаги халқ қўзғолонининг бостирилиши, урушларда кўплаб аҳолининг қони тўкилганлиги ва уларнинг оғир аҳволи ҳақида маълумотлар келтирилган. Асарнинг қўлёзма нусхалари Россия, Тожикистонда ва Ўзбекистонда Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади.
Адабиёт
- Ахмедов Б.А., Историко-географическая литература Средней Азии ХВИ—ХВИИИ вв., Т., 1985.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |