Mullakuding
Муллакудинг – Наманган вилоятидаги Наманган туманида жойлашган қишлоқ бўлиб, туман марказидан 14 километр узоқликда жойлашган. Энг яқин темир йўл бекати Оқтош бўлиб, туман марказидан 8 километр узоқликда жойлашган. Катта Тошбулоқ, Хўжа қишлоқ, Гулдиров, Тепақўрғон қишлоқлари билан чегарадош. Аҳолиси 12197 киши (2023-йил), майдони эса 1000 гектар.
Қишлоқнинг ўзига хос томонларидан бири шуки – бу ердаги қабристоннинг тарихий аҳамияти бор. Маълумотларга қараганда, бу ерда Аҳмад Яссавий авлодлари дафн этилган.
Ривоятларга кўра, бу қишлоқда машҳур бўз тўқувчи яшаган бўлиб, у тўқилган матоларни кудунглаш – жило бериш санъатини ҳам кашф этган.Бўзчилар турли ҳудудлардан келиб, матоларини мана шу устага текислатиб, кудунглатиб кетишган. Қишлоқнинг номи ҳам шундан келиб чиққан дея тарифланади. Исъҳоқхон Ибратнинг „Тарихи Фарғона“ асарида қишлоқ номи Малакдўнг сифатида келтирилган[1].
Манбалар
- ↑ Зоҳид Мадраҳимов. Тарихий топонимика (ўзбекча). „Наврўз“ нашриёти, 2007 — 99-бет.
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |