Mullit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муллит — 1) силикатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби доим бир хил эмас (ЗА12О3- 2СиО2). Ромб сингонияли. Қаттиқлиги 6—7; зичлиги 3,2 г/см3. Эриш температураси 1810°. Соф М. рангсиз; темир ва титан оксиди қўшилганлари пушти ва кўк рангда. М. А12О3 нинг СиО2 билан ягона бирикмасидир; юқори т-пара бардошли. Табиатда кам учрайди. Табиий шароитда юқори температурада каолин ва силлиманит гуруҳидаги минераллардан ҳосил бўлади. Малл (Мулл, Шотландия) о.даги тўртламчи давр лаваларида юқори температурада эриган гилли қўшимчаларда топилган. Электр печларда гилтупрок ва кварснинг, шунингдек, кианит, силлиманит ва андалузит аралашмасини эритиб олинади. Ўзбекистонда М. Ангрен қўнғир кўмиркаолин конида учрайди. У конда содир бўладиган ер ости ёнғинлари (глиеж) натижасида ҳосил бўлади; 2) синтетик М. оловбардош материал лар, чинни ва бошқа тех. маҳсулотлар олишда муҳим қўшилма ҳисобланади; электр печларда алюминий силикатларини эритиб олинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |