"Мулоқот" — миллий, ижтимоий-сиёсий ва тарихий-бадиий журнал. Муассиси: Ўзбекистон халқ демократик партияси Марказий кенгаши.

1991-йил январдан нашр этила бошлаган. Жур. саҳифаларида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий, маданий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти ёритиб борилади. Мустақиллик замонида халқ ва юрт ҳаётида содир бўлган ўзгаришлар, ислоҳотлар илмий-оммабоп равишда таҳлил килинган мақолалар босилади. Жур. саҳифаларида турли жамоа ташкилотлари, жамғармалар фаолиятининг долзарб муаммолари юзасидан танқидий тахлиллар ва амалий таклифлар ўртага қўйилади. Адади 5.190 (2003). Бош муҳаррири Барот Бойқобилов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил