Multimedia tarjima
Мултимедиа таржима, баъзан Аудиовизуал таржима деб ҳам юритилади — таржиманинг ихтисослашган тармоғи бўлиб, у мултимодал ва мултимедиал матнларни бошқа тилга ва маданиятга ўтказиш билан шуғулланади[1]. Бу жараён таржима қилиш ёки уни узатиш жараёнида мултимедиа электрон тизимидан фойдаланишни назарда тутади.
Қўлланилиши
Мултимедиа таржимаси турли соҳаларда, жумладан, кино, телевидение, театр, реклама ҳамда аудиовизуал ва мобил қурилмалар алоқасида қўлланилиши мумкин.
Аудиовизуал матн турли хил семиотик ресурслар ёки таржима турларини қўллаш орқали яратилганда ва талқин қилинганда мултимодал деб таснифланиши мумкин[2]. Тил, тасвир, мусиқий оҳанг, ранг ва перспектива каби турли режимлар медианинг турли шаклларида бирлаштирилганда ва бунда асосий рол экранга тегишли бўлганда, аудиовизуал матн мултимедиал деб таърифланади[3].
Бунга мисол сифатида кинода қўлланиладиган мултимодал транскрипсияни келтириш мумкин[4]. Бунда филм кадрлар, лавҳалар ёки босқичларга бўлинади[4]. Ҳар бир кадр, лавҳа ёки босқич таҳлил қилиниб, уларнинг ҳар бирида ишлаётган барча семиотик модалликлар ўрганилади[4].
Мултимедиа таржимасининг академик тадқиқоти
Мултимедиа ижодий намуналарини таржима қилиш — таржимашуносликнинг бир тармоғи сифатида академик тадқиқотлар мавзуси ҳисобланади[5]. Ушбу фанлараро соҳа глобаллашув ва пост-глобаллашув назариялари, рецепсия тадқиқотлари, релевантлик назарияси, ижтимоий ва маданий тадқиқотлар, ижтимоий психология ҳамда сурдотаржима тадқиқотлари каби кенг кўламли назарияларга таянади[6].
Таржима турлари
Ушбу турдаги таржима ҳам шаклан, ҳам ижодий жараён мазмуни жиҳатидан фойдаланиладиган қурилманинг тури ва ишлаш жараёни билан чамбарчас боғлиқдир. Рақамли графика, вақт ва фойдаланиш тартиби билан боғлиқ махсус чекловлар мавжуд.
Дубляж
Баъзан „лаб синхронизацияси“ деб аталадиган дубляж таржима, унинг синхронизацияси, шунингдек, актёр ва актрисаларнинг ижросини ҳам ўз ичига олади[7]. Бир пайтлар таржиманинг энг кенг қамровли шакли деб ҳисобланган дубляж оригинал мулоқотнинг „вақти, фразалари ва лаб ҳаракатларига“ имкон қадар яқин амал қилади[8]. Гарчи бу тур одатда тиллараро бўлса-да, баъзи ҳолларда тил ичидаги дубляж ҳам учрайди, бироқ бу жуда кам учрайдиган ҳолатдир[7].
Субтитрлаш
Мултимедиа таржимасининг энг кўп ўрганилган тури бўлган субтитрлаш — экранда асл нутқнинг „мақсадли тилдаги талқинини“ акс эттирувчи ёзма матнни кўрсатиш амалиётидир[8]. Унинг кўплаб кичик турлари мавжуд бўлиб, энг кенг тарқалгани тиллараро субтитрлашдир ва у одатда очиқ ёзувлар кўринишида намоён бўлади[7]. Бир нечта тилларда сўзлашадиган ҳудудларда эса асл матннинг икки хил тилдаги талқинини бир вақтнинг ўзида кўрсатиш учун икки тилли субтитрлардан фойдаланилади[8].
Кадр орти таржима
Кадр орти таржимада оригинал саундтрек ва таржима бир вақтнинг ўзида эфирга узатилади[7]. Бошида фақат оригинал овоз эшитилади, кейин эса унинг овози пасайтирилиб, таржима қилинган версия жараён охиригача эшитиладиган даражада баландроқ чиқади[8]. Мултимедиа таржимасининг бу тури реалистик эффект беради, шу сабабли у кўпинча ҳужжатли филмлар ёки интервюларда қўлланилади[7]. Кадр орти таржима „дубляжнинг арзон муқобили“ деб ҳисобланади, шу боис у собиқ коммунистик давлатлар ҳамда Яқин Шарқ ва Осиёнинг айрим мамлакатларида филмларни таржима қилиш учун биринчи танлов ҳисобланади[8].
Оғзаки таржима
Оғзаки таржима — бу „аудиовизуал маҳсулотнинг фақат битта сўзловчи томонидан амалга ошириладиган оғзаки таржимаси“[7]. Унинг синхрон, жонли, кетма-кет ёки олдиндан ёзиб олинган каби кўплаб турлари мавжуд[7]. Бу усул одатда жонли интервюлар ва янгиликлар эфирида қўлланилади[7].
Суртитрлаш
Суртитрлаш субтитрлашга ўхшайди, бироқ у ҳеч қандай узилишсиз кўрсатиладиган битта узлуксиз қатордан иборат[7]. Театр ва опера уйларида тобора оммалашиб бораётган бу таржима тури саҳнанинг тепасида ёки ўриндиқларнинг орқа томонида намойиш этилади[7]. Гарчи у реал вақт режимида кўрсатилса-да, таржималар олдиндан тайёрлаб қўйилади[7].
Манбалар
- ↑ Гонзáлез, Луис Пéрез. "Аудиовисуал Транслатион", ин Бакер, Мона анд Габриэла Салданҳа (эдс.), Роутледге Энcйcлопедиа оф Транслатион Студиэс, Лондон, 2009, п. 13.
- ↑ Балдрй, Антҳонй анд Паул Ж. Тҳибаулт. Мултимодал Трансcриптион анд Техт Аналйсис, Лондон & Оаквилле: Эқуинох, 2006.
- ↑ Негропонте, Ничолас. Мултимедиа [Интервиэw]. Ҳигҳтеч (Аугуст 1991): 68.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Тайлор, Чристопҳер Ж. (2003). "Мултимодал Трансcриптион ин тҳе Аналйсис, Транслатион анд Субтитлинг оф Италиан Филмс". Тҳе Транслатор 9 (2): 191–205. дои:10.1080/13556509.2003.10799153.
- ↑ Диаз Cинтас, Жорге. Неw Трендс ин Аудиовисуал Транслатион. Бристол/Буффало/Торонто: Мултилингуал Маттерс. 2009. ИСБН 978-1-84769-154-5.
- ↑ Павловиć, Натаšа (2004). "Аддрессинг Поwер анд Солидаритй ин ТВ Субтитлинг". Аcросс Лангуагес анд Cултурес 5 (2): 211–232. дои:10.1556/Аcр.5.2004.2.4.
- ↑ 7,00 7,01 7,02 7,03 7,04 7,05 7,06 7,07 7,08 7,09 7,10 Исабел, Ана; Бартоломé, Ҳернáндез; Cабрера, Густаво Мендилуcе (2005). "Неw Трендс ин Аудиовисуал Транслатион: Тҳе Латест Чалленгинг Модес". Мисcелáнеа 31: 89–104. дои:10.26754/ожс_мисc/мж.200510384. ҳттп://www.мисcеланеажоурнал.нет/имагес/сториэс/артиcулос/вол31/бартоломе31.пдф.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 8,4 Пéрез-Гонзалез, Луис. Аудиовисуал Транслатион Тҳеориэс, Метҳодс Анд Иссуэс. Неw Ёрк: Роутледге, 2014.