Multiplikator (qurilma)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мултипликатор - 1) машина валининг айланишлар частотасини (сонини) ошириш учун мўлжалланган қурилма. Кучайтирувчи тишли узатмалардан иборат. Алоҳида механизм тарзида тайёрланади. Машина валининг айланишлар частотаси муайян опера-сияни бажариш учун етарли бўлмаган ҳолларда М.дан фойдаланилади. М. асосан турли синов ишларида, лаб.да қўлланади; 2) суюкликнинг босимини ошириш учун мўлжалланган гидравлик қурилма. Бирбирига туташтирилган икки силиндрдан иборат (раем). Силиндрлардан бири юқори босимга, иккинчиси паст босимга мўлжалланади. Паст босим силиндрида катта диаметр (Д) ли поршен жойлашган. У юқори босим силиндрида жойлашган кичик диаметр (д) ли плунжер билан бириктирилган. Иш силиндрига борадиган босим Р дан -г- марта (40—60-марта) катта бўлади. М. гидравлик прессларда, пневмогидравлик кучайтиргичларда қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |