Мумли палмалар - мум берадиган палмалар туркумига мансуб ўсимликлар. Энг машҳурлари — бразилия ва анд мумли палмалардир. Бразилия Мумли палмалар ёки карнаубанинг бўйи 10– 12 м, барги елпиғичсимон (диаметри 2 м гача). Бразилия, Боливия ва Парагвай саванналарида учрайди. Мум котлами (0,5 см ча) ёш баргларни нам йўқотишдан сақлайди. Баргидан бўйра ва бошқа буюмлар тўқилади. Муми турмушда ва техникада ишлатилади. Анд Мумли палмаларнинг танаси мум билан крпланганидан оппоқ, бўйи 30 м, барги пацимон, уз. 6–7 м. Колумбия Анд тоғларининг ён бағирларидаги ўрмонларда (денгиз сатҳидан 2500 м баландликда) усади. Битта палмадан йилига 10 кг мум олиш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил