Мумшод Динаварий (ваф. 912) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Ироқи Ажамнинг Динавар қишлоғи (ҳозирги Эроннинг Кирмоншоҳ вилояти)да туғилган. Ироқдаги футувват тариқатининг намояндаси. Яҳё Жалло, Жунайд Бағдодий, Рувайм, Абулҳасан Нурий суҳбатидан баҳраманд бўлган. Ансорий Мумшод Динаварийнинг ҳузур мақомидаги сўзларини шарҳлаган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1][2][3].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. 
  3. ↑ Абдураҳмон Жомий. Нафаҳот ул-унс.