Mumtoz raqs
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мумтоз рақс — ўзбек миллий рақс туркуми; авлоддан-авлодга о'тиб, сайқал топиб, асосан профессионал рақс усталари томонидан ижро этиб келинган, шакли ва ҳаракатлари тартиблашган рақслар. Мавзу рамзий воситалар, тимсоллар ва шартли-умумлашма ҳаракатлар билан ифода қилиниши, иллюстратив ҳаракатлар, маиший унсурлар деярли ишлатилмаслиги мумтоз рақснинг энг муҳим хусусиятидир. Мумтоз рақс марказида — инсон, унинг эҳтирослари, ҳис-туйғулари туради. Мумтоз рақс бир киши ёки гуруҳ бўлиб ижро этилади. Таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) мақом рақси (мақом оҳангларида ижро этиладиган рақслар); 2) катта ўйин (Фарғона рақслари); 3) созанда ва мавригихонларнинг рақслари; 4) лазги (Хоразм туркум рақслари). Ўзбекистон ҳудудида Мумтоз рақс исломгача бўлган даврлардаёқ (И-ВИИ асрлар) шаклланган. Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Шаҳрисабздан чиққан раққосаларнинг Хитой императори саройида Мумтоз рақсларни намойиш этганлиги ҳақида маълумотлар сақланган. Уйғониш даврида (ИХ-ХИИ асрлар), айниқса Амир Темур ва темурийлар ҳукмронлиги даврида Мумтоз рақс равнақ топди. ХХ асрда замонавий саҳналарда намойиш қилина бошлади. Бунда Мирза Ҳамдам. Макайлик (Уста Муҳаммадхон), Тамарахоним, Маҳкам ҳофиз, Мукаррама Турғунбоева ва бошқаларнинг хизматлари катта. "Дилхирож", "Пилла", "Роҳат", "Танавор", "Баҳор" каби саҳнавий рақсларни мумтоз рақс тушунчасига киритиш мумкин.
Адабиёт
- Авдеева Л., Ўзбек миллий рақси тарихидан, Т., 2001.
Муҳсин Қодиров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |