Munda tillari
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Файл:ОпенСпеакс-жуй-Журай-Динабандҳу Гаманго-ОГ-Соcиал Импаcт оф Аадҳаар.wебм
Мунда тиллари — австралоосиё тиллари оиласининг ғарбий гуруҳи. Ҳиндистоннинг шарқий ва ғарбий ҳудудида (асосан, Биҳар, Ғарбий Бенгалия, Орисса штатларида) тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 9 млн. кишидан ортиқ. Сантали — Мунда тиллари ичида энг кўп киши сўзлашадиган тил (5,5 млн. дан ортиқ). Мунда тиллари 17 та деб тахмин қилинади, лекин улар ҳануз тўла тасниф этилмаган. Шимолий ва марказий-жанубий гуруҳларга бўлинади.
Бир қатор фонетик (жарангли ва жарангеиз ундошларнинг, нафасли ва нафас иштирокисиз ундошларнинг ўзаро қарши қўйилиши, ўзига хос бурун ундошларининг мавжудлиги, баъзи ундошларнинг сўз бошида учрамаслиги) ва грамматик (сўз ўзгариши ва сўз ясалишида префикс ва инфиксларнинг фаоллиги, редупликация, ўзакларни қўшиш усуллари борлиги, гапда бўлакларнинг алоҳида тартиб билан жойлашиши) хусусиятлари билан шу оиладаги бошқа гуруҳ тилларидан ажралиб туради.
Кўпчилик Мунда тиллари учун лотин алифбоси асосидаги ёзув мавжуд бўлсада, у чекланган қолда қўлланадй. Бу тиллар учун деванагари ёзуви асосида қўшимча белгилар қўшиб яратилган алифбо ҳам биронбир муваффақият қозонмаган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |