Mundigak
Мундигак - Қандаҳор шаҳри (Афғонистон)дан 55 км шим.-ғарбдаги энеолит, жез ва илк темир даврига оид қарор-гоҳ қолдиғи. Франсуз экспедицияси томонидан кавланган (1951—58). М.нинг юқори қатламидан терракотадан ясалган ҳайкалчалар ва тош муҳрлар, ўрта қатлам (милоддан аввалги 3минг йиллик ўрталари) дан мис ва жездан ясалган қуйма идишлар, жамоа учун мўлжалланган дафн хоналари топилган. Қуйи қатламлардан (4минг йиллик охири) ўтроқ аҳоли яшаган турар жой қолдиклари ва кулолчилик чархида тайёрланган гулдор сопол идишлар (Эрон сопол идишларига ўхшаш) топилган. 3минг йиллик охири ва 2-минг йиллик бошларида маҳаллий маданият гуллаб яшнаган. Ҳашаматли меъморий ёдгорлик (эқром, маҳаллий ҳукмдорнинг қарор-гоҳи) ва тош ҳайкаллар топилган. То-пилмалардан М.да яшаган қабилалар Шим. Балужистон (Кветта маданияти), Ўрта Осиё (Қоратепа), Эрон (Ҳисор) ва Ҳиндистон (Ҳараппа маданияти) халқлари билан маданий алоқада бўлганлигини кўрсатади. Милоддан аввалги 2-минг йилликда М. инқирозга учраган (турар жойлар камайган, сопол идишлар қўлда ясалган).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |