Munif Razzaz
Муниф эр-Раззаз (منيف الرزاز), 1919-йил 19-декабрда туғилган. Араб Социалистик Баъс партияси Миллий қўмондонлигининг иккинчи ва охирги бош котиби бўлган шифокор ва сиёсатчи. У бу лавозимга 1965-йилнинг 8-апрелида Миллий Конгрессда сайланган.
Раззаз 1977-йилда Ироққа кўчиб ўтди ва Ироқ Баъсининг етакчи аъзосига айланди. Раззаз 1979-йилда Баъс партиясини тозалашда Ироқнинг ўша пайтдаги янги президенти Саддам Ҳусайнга қарши фитна уюштирганликда айбланган ўнлаб диссидентлар қаторида эди. Қирол Ҳусайн Иорданияга эсон-омон қайтиши учун Раззазни озод қилишни ёқлаган. Бироқ Саддам Ҳусайн буни рад этади. Раззаз 1984-йилда Бағдодда уй қамоғида вафот этган. Унинг оиласи уни Ироқ Баъс томонидан Бағдодда уй қамоғи пайтида гипертония дорисини заҳар билан алмаштириб ўлдирилганини даъво қилган. Раззаз ўзининг васиятига кўра Амманда дафн этилган[1].
Ҳаёти
Болалик йиллари
Раззаз 1919-йил 19-декабрда Суриянинг Дамашқ шаҳрида туғилган, аммо Иорданияда ўсган[2]. Унинг оиласи 1925-йилда ветеринар бўлган отаси Суриядаги франсуз ҳукумати томонидан Буюк Сурия қўзғолони пайтида яраланган отларини даволаб, исёнчилар билан ҳамкорлик қилганликда айбланганидан кейин Иорданияга кўчиб ўтган[3] [1]. Қоҳирада қисқа муддат ўқиганидан сўнг, Раззаз 1937-йилда Байрутдаги Америка университетида стипендия олди[3]. 1950-йилда Араб Социалистик Баъс партиясининг Иордания минтақавий бўлимига аъзо бўлди. Раззаз Иорданиядаги Баъс минтақавий бўлимининг асосчиларидан бири бўлган ва миллий газеталардаги мақолалари орқали Баъс мафкурасини қўллаб-қувватлаган. 1955-йилдан 1957-йилгача Иордания Баъсчилар қирол Ҳусайнни баланд овозда танқид қилишди. Раззаз қирол Ҳусайннинг Бағдод пактини қўллаб-қувватлагани ва Миср президенти Гамал Абдел Носирга муносабатини танқид қилади. Раззаз 1956, 1958, 1959 ва 1960-йилларда монархияга қарши фаолияти учун қамалган[2].
Ироқда Ироқ Баъс бўлимини ҳокимиятга олиб келган Рамазон инқилобидан сўнг, Раззаз ва Баъсчи Абдулла Абдулдаимга Ироқ халқига эфирга узатилиши керак бўлган сиёсий дастурни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди[4].
Миллий қўмондонлик
Раззаз 1965-йил 8-апрелда Мишел Эфлакнинг ўрнига Миллий Конгрессда Миллий қўмондонлик Бош котиби этиб сайланди. Бироқ Раззаз Суриядаги инқирозга ечим топиш учун Сурия ишларида етарлича илдиз ота олмади[4]. 1965-йил ноябр ойида Миллий қўмондонлик Сурия минтақавий қўмондонлигига зобитларни тайинлаш ёки ишдан бўшатишни тақиқловчи резолюция қабул қилди. Бунга Салоҳ Жадид бошчилигидаги Ҳарбий қўмита дарҳол қўзғолон кўтариб жавоб қайтарди. Раззаз Миллий қўмондонликнинг фавқулодда йиғилишини чақириб, Сурия учун янги раҳбариятни ўрнатишга қарор қилар экан, Юсуф Зуаййин ҳукумати ва Сурия минтақавий қўмондонлигини тарқатиб юборишга қарор қилди; Ал-Битар бош вазир, Муҳаммад Умрон мудофаа вазири, Амин ал-Ҳофиз янги президент кенгаши раиси, Мансур ал-Атраш эса Миллий инқилобий кенгаш раиси бўлди[4]. Жадид ва унинг тарафдорлари бунга жавобан 1966-йилги Сурия тўнтаришини амалга оширишди, бу эса Миллий қўмондонлик ва Баъс партияси ичидаги мўтадил фраксиянинг қулашига олиб келди[4].
Суиқасдга даъво
1977-йилда Раззаз Ироққа кўчиб ўтди ва Ироқ Баъсининг етакчи аъзосига айланди. Раззаз 1979-йилда Баъс партиясини тозалашда Ироқнинг ўша пайтдаги янги президенти Саддам Ҳусайнга қарши фитна уюштирганликда айбланган ўнлаб диссидентлар қаторида эди. Қирол Ҳусайн Иорданияга эсон-омон қайтиши учун Раззазни озод қилишни ёқлаган, бироқ президент Саддам Ҳусайн буни рад этди. Раззаз 1984-йилда вафот этди. Унинг оиласи уни Ироқ Баъс томонидан Бағдодда уй қамоғи пайтида гипертония дорисини заҳар билан алмаштириб ўлдирилганини даъво қилган. Раззоз хотини ва қизи олдида қон қусганини бунга асос қилишган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „99 еарс синcе Муниф Раззаз'с биртҳ: политиcиан, интеллеcтуал, присонер анд фатҳер“ (ар). 7ибер (19 аралıк 2018). 28 şубат 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1 майıс 2019.
- ↑ 2,0 2,1 Моубаед 2006.
- ↑ 3,0 3,1 Андерсон 2005.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Сеале 1990.