Мунʿим Кҳāн (форсча: منعم خان‌‎‎) иккала император Ҳумоюн ва Акбар даврида мўғул саркардаси эди. 1560-йилда император Акбар уни Мўғуллар империясининг бош вазири этиб тайинлаганида, у Кҳāн-и-Кҳāнāн („хонлар хони“) унвонини олди. 1564-йилда у Жаунпурнинг Субаҳдарига айланди. Мунимхон 1574-йилдан 1575-йилгача Бенгал Субаҳнинг биринчи муғал ҳокими бўлган[1].

Мунʿим КҳāнМунʿим Кҳāн

Довуд Мун'имхондан Фахрий либос олябди
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 7-март 1525-йил
Жаунпур, Уттар Прадеш
Вафоти 23-октябр 1575-йил(1575-10-23)
(50 ёшда)
Кҳwаспур Тандаҳ, Бенгал Султанате
Болалари Гҳани Кҳан
Саҳила Бану Бегум[манба керак]
Отаси Миран Бег Андижани

Ёшлиги ва оиласи

Хон форслашган турк бўлиб, унинг ота-боболари асли ҳозирги Ўзбекистоннинг Андижон шаҳридан бўлган. Отасининг исми Мирон Бег Андижоний, ўгай укаси Мирзо Аскарий эди[1].

Фаолияти

1560-йилда Байрамхон империянинг бош вазир лавозимидан истеъфога чиқди ва император Акбар бу лавозимга Мунимни тайинлади. Акбарнинг буйруғи билан Муним Моҳчечакбегим билан урушга киришади, лекин у Жалолободда мағлуб бўлади ва Мунимнинг ўғли Ғанихон қатл этилади[2]. Ўзбеклар Жаунпурда исён кўтаргач, Мунимхонга Жаунпур ва шарқий туманлар губернатори вазифаси юклатилган. Муним 5000 нафар аскардан иборат ва ўша пайтдаги энг юқори даража бўлган қўмондонликка тайинланади[1].

Довудхон Карронийга қарши экспедициялар

Акбар Мунимни Бобурий императорларни тан олишдан бош тортган мустақил Бенгал султони Довудхон Карронийни бостириш учун юборди. Дастлаб муваффақияцизликка учрагач, Мунимхон Ҳажипур ва Патна ни ўз назоратига олди. Кейин Хон Бенгал губернатори этиб тайинланди (ўша пайтдаги Биҳар). Кейинчалик у 1574-йил 25-сентабрда Бенгалиянинг собиқ пойтахти Хваспур Тандаҳни эгаллади[1]. 1575-йил 3-мартда бўлиб ўтган Тукарой жанги пайтида Мунимхон Довуд Карронийни шартнома имзолашга мажбур қилди. Ва шартномага кўра фақат Орисса Довуд назорати остида қолди. Кейин Мунимхон Бенгалия пойтахтини Тандадан Гаурга кўчирди.

Шахсий ҳаёти

Мунимхоннинг 8 канизаги бўлиб, икки фарзанднинг отаси эди:

Вафоти

Муним 1575-йил 23-октабрда Тандада Гаурдаги эпидемик вабодан қочиб вафот этди. Ўлимидан сўнг Довудхон Карроний Гаурни яна қўлга олди[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Ислом, Сиражул; Миаҳ, Сажаҳан; Кҳанам, Маҳфуза эт ал., эдс (2012). "Муним Кҳан Кҳан-и-Кҳанан". Банглапедиа: тҳе Натионал Энcйcлопедиа оф Бангладеш (Онлине нашри). Дҳака, Бангладеш: Банглапедиа Труст, Асиатиc Соcиэтй оф Бангладеш. ИСБН 984-32-0576-6. ОCЛC 52727562. ҳттп://эн.банглапедиа.орг/индех.пҳп?титле=Муним_Кҳан_Кҳан-и-Кҳанан. <!--->
  2. ↑ Рекҳа Мисра. Wомен ин Мугҳал Индиа, 1526–1748 А.Д. (эн). Мунширам Маноҳарлал, 1967 — 24-бет. 

Ҳаволалар

Ўтмишдоши:
Лавозим яратилди
Бенгалиялик Субаҳдар
25-сентябр 1574 – 23-октябр 1575
Вориси:
Кҳан Жаҳан И