Мунира Султон (усмонли туркча: منیرہ سلطان‎‎; 1844-йил 9-декабр — 1862-йил 29-июн) — Усмонийлар маликаси, Усмонийлар империяси султони Абдулмажид И ва унинг аёлларидан бири Вердиcенан Кадıннинг қизи.

Мунира Султон
Туғилиши 9-декабр 1844-йил
Топкапı саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
Вафоти 29-июн 1862-йил(1862-06-29)
(17 ёшда)
Финдикли саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
Дафн этилган жой
Турмуш ўртоғи
Фарзандлари Иккинчи никоҳ
Султонзода Аловиддин бей
Сулола Усмонийлар (туғилиши бўйича)
Муҳаммад Али сулоласи (никоҳ орқали)
Отаси Абдулмажид И
Онаси Вердиcенан Кадıн
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Мунира Султон 1844-йил 9-декабрда Топкапı саройида туғилган. Отаси султон Абдулмажид И, онаси эса Вердиcенан Кадıн бўлиб[1], Вердиcенан шаҳзода Кайтук Гиорги Ачба ва малика Елизавета хонимнинг қизи эди[2]. Мунира Вердиcенан Кадıннинг энг катта фарзанди бўлган. Ундан 3 ёш кичик Шаҳзода Аҳмад Камолиддин исмли укаси ва асраб олинган Медиҳа Султон исмли синглиси бор эди[3].

Биринчи никоҳи

Фотиҳа

1854-йил март ойида Истанбулдан келган хабарчи Мунира Султоннинг шаҳзода Иброҳим Илҳомий пошога унаштирилганини эълон қилган. У мисрлик Аббос И Ҳилмий ва унинг рафиқаси Маҳивеч хонимнинг ўғли эди. Никоҳ муносабати билан катта оммавий байрамлар эълон қилинган, шунингдек, Аббос И ҳам бу хабардан ниҳоятда мамнун экани айтилган[4][5]. Иброҳим пошо унаштирув совғалари сифатида унга йирик тошли қимматбаҳо узук, сирғалар, томчи шаклидаги тақинчоқ ва яна бир қанча совғалар юборган[6]. Онаси Вердиcенан Кадıн қизига келган атирлар ва таомлардан баъзиларини бошқа маликаларига берган, шунингдек, уларни ўз атрофигидаги одамларга ҳам тенг тақсимлаб тарқатган[7][8]. Уларнинг фотиҳаси Шамсипошо саройида бўлиб ўтган[9].

Тўй

Мунира Султоннинг тўйи 1857-йил 17-май куни Истанбулдаги Балталимонı соҳил бўйидаги катта уйда бўлиб ўтган. Худди шу куни унинг ўгай опаси Жамила Султоннинг ҳам тўйи нишонланган. Маросим харажатлари кескин танқид қилинган, чунки Усмонийлар қўшини эндигина Черногорияда оғир мағлубиятларга учраган, Крит эса қўзғолон кўтарган эди[10]. Никоҳ маросими 1857-йил 31-июлда якунига етган[11]. Эр-хотиннинг яшаши учун Финдиклида жойлашган сарой берилган[12].

Иккинчи никоҳи

1860-йилда шаҳзода Иброҳим Илҳомий вафот этгач, Мунира Султон бева қолган. Босфорни кесиб ўтаётганда Бебек саройи яқинида шаҳзода Иброҳим Илҳомийнинг қайиғи ағдарилиб кетиб вафот этган эди. 1861-йил 2-январда Мунира Султон Дамат Ферик Иброҳим пошога турмушга чиққан[1]. Пошо Сераскер Ризо пошонинг ўғли бўлган[13][14]. Эр-хотиннинг 1861-йил 16-декабрда туғилган Султонзода Аловиддин бей исмли ўғли бўлган[3].

Вафоти

Мунира Султон 1862-йил 29-июнда Финдиклидаги саройида 17 ёшида вафот этган ва Истанбулдаги Фотиҳ масжиди Накшидил Султон мақбарасига дафн этилган[1].

Фарзандлари

Исм Туғилган Вафот этган Изоҳлар
1861-йил 2-январда турмуш қурган Дамат Иброҳим пошодан (1828–1880)
Султонзода Аловиддин бей[3] 1861-йил 16-декабр[3] тах. 1915[3] Уйланмаган, фарзандсиз[3].

Насаби

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Улуçай 2011, с. 225.
  2. ↑ Туна, Маҳинур. İлк Тüрк кадıн рессам: Миҳри Расим (Мüşфик) Аçба : 1886 İстанбул-1954 Неw-Ёрк. Ас Яйıн, 2007 — 23-бет. ИСБН 978-9-750-17250-2. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 8-бет. 
  4. ↑ Толедано, Эҳуд Р.. Стате анд Соcиэтй ин Мид-Нинетеэнтҳ-Cентурй Эгйпт. Cамбридге Университй Пресс, Фебруарй 13, 2013 — 53-бет. ИСБН 978-0-521-53453-6. 
  5. ↑ Wарнер, Жайне Л.. Cултурал Ҳоризонс: А фесцчрифт ин ҳонор оф Талат С. Ҳалман, Волуме 1. Сйраcусе Университй Пресс, 2001 — 161-бет. ИСБН 978-0-815-68132-8. 
  6. ↑ Исин, Марй. Шербет анд Спиcе: Тҳе Cомплете Сторй оф Туркиш Сwеэц анд Дессерц. И.Б.Таурис, Жануарй 8, 2013 — 48-бет. ИСБН 978-1-848-85898-5. 
  7. ↑ Леwис, Реина; Миcклеwригҳт, Нанcй. Гендер, Модернитй анд Либертй: Миддле Эастерн анд Wестерн Wомен'с Wритингс: А Cритиcал Соурcебоок. И.Б.Таурис, Жулй 1, 2006 — 186-бет. ИСБН 978-1-860-64956-1. 
  8. ↑ МcWиллиамс, Марк. Cелебратион: Проcеэдингс оф тҳе Охфорд Сймпосиум он Фоод анд Cоокерй 2011. Охфорд Сймпосиум, Жулй 1, 2012 — 154-бет. ИСБН 978-1-903-01889-7. 
  9. ↑ Пакалıн, Меҳмет Зеки. Османли тариҳ дейимлери ве теримлери сöзлüğü, Волуме 3. Миллî Эğитим Басıмеви, 1954 — 349-бет. 
  10. ↑ Бадем, Cандан. "Тҳе" Оттоман Cримеан Wар: (1853 - 1856). БРИЛЛ, 2010 — 320 н. 96-бет. ИСБН 978-9-004-18205-9. 
  11. ↑ Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008 — 623-бет. ИСБН 978-9-753-29623-6. 
  12. ↑ Мüлайим, Селçук; Акşит, İлҳан. Туркиш Арт анд Арчитеcтуре ин Анатолиа & Мимар Синан. Акşит, 2005 — 195-бет. ИСБН 978-9-757-03922-8. 
  13. ↑ Паşа, Аҳмед Cевдет. Тезâкир. Тüрк Тариҳ Куруму Басıмеви, 1960 — 144-бет. 
  14. ↑ Саз, Лейла; Демир, Седат. Ҳаремде Яşам: Сарай ве Ҳарем Ҳатıраларı, Ҳатıра. Дüн Бугüн Ярıн Яйıнларı, 2016 — 159-бет. ИСБН 978-605-61331-1-4. 

Адабиётлар

  • Улуçай, Мустафа Çаğатай. Падиşаҳларнинг аёллари ва қизлари. Анқара: Ўтукен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.