Munjon
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мунжон, Минжон — Бадахшон тарихий вилоятидаги рустоқ. Ҳиндукуш тоғларида, Бадахшоннинг Кофиристон билан чегара ҳудудида жойлашган. М. рустоги Ибн ал-Фақиҳ асарида 826—827 йилларда тоҳирийлардан Абдуллоҳ ибн Тоҳирга хирож тўлаган Тоҳаристон вилоятлари қаторида алмизжон ёхуд алМуттажон шаклида қайд этилган.
"М." атамаси Бадахшондаги энг қад. номлардан ҳисобланади. Милоддан аввалги 1минг йиллик ўрталарида қад. ҳинд адиби Панини Мунжаён мамлакати ва "Мунжи" қабила бирлашмасини қайд этиб ўтган. ВИИ асрнинг 1-ярмида Сюан-Сзан бу мулкни Мунки-ен шаклида келтирган. Унинг маълумотига кўра, М. Ху мулки (яъни Қундуз)дан шарқса жойлашган.
М. рустоғи ўзининг қад. номини ҳозиргача сақлаб қолган бўлиб, у Кишм ва Жирм ўртасида жойлашиб, маъмурий жиҳатдан Зейбоққа қарайди. М.нинг иқлими совуқ, аҳолиси оқ юзли, асосан, тўқимачилик билан шуғулланади. ХИХ асрда М. аҳолиси Кофиристондан Бадах-шонга мунтазам суратда босқинчилик қилиб турган "кофирлар" билан уруш олиб борганлар. М. чегарасида работ қурилган бўлиб, у М. водийсини душманлар ҳужумидан муҳофаза қилиб турган.
Жавли Турсунов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |