Мунк, Минк — ўрта асрлардаги (Х аср) Хутталон вилоятининг энг йирик шаҳри. Қизилсув дарёси (Тожикистон)нинг юқори оқимида, Обимозор дарёсининг ўнг қирғоғида, Ҳовалинг қишлоғидан 1 км шимоли-ғарбда жойлашган шаҳар Минг ҳаробаси ўрнида бўлган. М.да ҳаёт Кушон подшолиги даври (1—ИВ аср)дан мўғуллар истилосигача (ХИИИ аср боши) давом этган.

М. дастлаб Авестода ва "Шоҳнома"да тилга олинган. Илк ўрта асрларда М. кичик шаҳар бўлсада, кенг рустоққа эга бўлган. М. обод, чиройли шаҳар бўлиб, аҳолиси жанговарлиги билан ажралиб турган. В. В. Бартолд М.ни ҳозирги Балжувон ўрнида бўлган деб ҳисоблайди. М.нинг қабристони ҳозирги Хонақо қишлоғи ёнида бўлган, маййитлар ёғоч тобутларда, шим.га қаратиб дафн қилинган. Маййитларнинг бир қисми (10—ХИВ аср) монголоид ирқига мансуб бўлган, 10—ХИИ асрларда М.да ҳунармандчилик тараққий этган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил