Мункар ва Накир (арабча: منكر ونكير‎‎)- Ислом таълимотига кўра, ўлганларни қабрда дастлабки сўроқ қилувчи, улардан ерда қилган қилмишлари тўғрисида ҳисобот олувчи ва қилган гуноҳларига қараб жазоловчи фаришталар. Мункар ва Накир тақводор бўлган маййитларни то қиёмат бўлгунга қадар тинч қўяди, гуноҳкорларни эса, аксинча, АЛЛОҲ қанча хоҳласа, шунча азоблайдилар. Мункар ва Накир номлари ҳадисларда эслатилади, Қур’онда эса, бу фаришталар тилга олинмайди.