Мункар ва накир - исломий тасаввурга кўра, ўлганларни Раббинг ким, дининг нима, пайғамбаринг ким, деб қабрда дастлабки сўроқ қилувчи фаришталар. М. ва Н. тақводор бўлган маййитларни то қиёмат бўлгунга қадар тинч қўяди, гуноҳкорларни эса, аксинча, Аллоҳ қанча хоҳласа, шунча азоблайди. М. ва Н. номлари ҳадисларда эслатилади, Қуръонда эса бу фаришталар тилга олинмайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил