Муннабой 2
Муннабой 2 (ҳиндча: लगे रहो मुन्ना भाई) – 2006-йилда Ражкумар Ҳирани томонидан Муннабой М. Б.Б.С филмининг давоми сифатида суратга олинган, Ҳиндистон сатира, комедия ва драма жанридаги филми.
| Муннабой 2 | |
|---|---|
|
Файл:Муннабой 2 (филм постери).жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Ражкумар Ҳирани |
| Продюсер(лар) | Видҳу Винод Чопра |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
|
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) |
Қўшиқлар: Шантану Моитра Фон мусиқалари: Санжай Wандрекар Шантану Моитра |
| Оператор(лар) | C. К. Муралеэдҳаран |
| Монтажёр(лар) | Ражкумар Ҳирани |
| Студия | Винод Чопра Филмс |
| Дистрибютор | Эрос Интернатионал (Доместиc) |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 145 дақиқа[2] |
| Мамлакат |
|
| Тил | Ҳиндча |
| Бюджет | ₹190 миллион[3] |
| Даромад | ₹1,262 биллион[4] |
Сюжети
Муннабой (асл исми Мурли Прасад Шарма) исмли „кўча“ йигитига радиода бошловчилик қилувчи Жанви Саҳнининг овози ёқиб қолади. Радиода 2-октябр Махатма Гандининг туғилган куни муносабати билан унинг ҳаёти бўйича танлов эълон қилиниб, мукофот сифатида радиода суҳбатлашиш ваъда қилинади. Муннабой танловда иштирок этиб, ғолиб бўлишга қарор қилади. Муннабой бунинг учун ёрдамчиси Саркешвар Шарма билан бир гуруҳ профессорларни ўғирлаб ва уларга пора бериб, Мунна танловда ғолиб бўлади ҳамда Жанви билан учрашади. Суҳбат давомида у Ганди бўйича ихтисослашган тарих профессори эканлигини ва унинг тамойиллари асосида яшаётганини ҳақида ёлғон гапиради. Шунга қарамай, Жанви ундан ўз уйида Ганди ҳақида маъруза ўқишни сўрайди ва у уни „Иккинчи ҳаёт уйи“ деб номланган кексалар жамоасига таклиф қилади. Ўзининг эски ҳийла-найрангларидан фойдалана олмаслигини тушунган Мунна 5 кун ичида Ганди ҳаёти ва ижодини ўрганиш учун кутубхонага боради.
Муннабой Ганди ҳақида жуда кўп китоб ўқиди. Бу вақтда келиб фақат унинг кўзига Ганди кўриниб, унга маслаҳат бера бошлади. Аввалига Мунна жинни бўлиб қолдим деб ўйлайди, лекин бора-бора Гандининг борлигига кўникади. Унинг ёрдами билан Мунна гандичиликнинг ҳақида маъруза ўқийди.
Лаки Сингх Муннанинг Жанвийни севиб қолганини билиб, унга барча қариялар учун Гоа саёҳатини ташкил қилиб ва ўша ерда Жанвий қўлини сўрашни таклиф қилади. Саёҳат пайтида Мунна Жанвийга бўлган муҳаббатини тан олишга ҳаракат қилади, аммо бу саёҳатда Лаки уйни эгаллаш учун айёрлик қилгани аён бўлади. Маълум бўлишича, Лаккининг қизи Симран қудратли тадбиркор Хуронанинг ўғли Сунни билан унаштирилган. Хурана иримчи ва унинг фаолиятини унинг мунажжим Батук Махараж бошқаради. Махаражнинг нумерологиядан фойдаланиши Хуранани ўз исмига қошимча „К“ қўшишига олиб келади ва уни „Иккинчи ҳаёт уйи“ янги эр-хотинга яшаш учун энг қулай жой бўлишига ишонтиради.
Мунна ва Саркешвар Лакининг қўриқчилари билан жанжалдан кейин ҳибсга олинади. Жанви уларни гаровга қўйиб, Муннани радио шоусига таклиф қилади ва масалани оммага эълон қилиб, гандичиликни ғоясини ёйишади. Шоуга илк қўнғироқ қилган, отасининг ёмон сармояларини йўқотиб, пулларини қайтариш учун такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашга тайёр Виктор Десуза исмли йигит чиқишидан сўнг шоу машҳурликка эришади. Муннага Лаки босим қилиб, Жанвийга унинг барча кирдикорларини айтиши айтади. Кейинроқ, Гандининг талабига биноан Мунна Жанвийга хат беради. Жанви Мунна ҳақидаги ҳақиқатни билиб юраги эзилиб кетади ва шоудаги норозиликларни сусайтиради. Шунга қарамай, Мунна Лаки билан учрашади ва уни курашдан воз кечмаслигини айтади. Жанви радиода бошловчилик қилишни тўхтатгандан сўнг, Мунна уни мустақил равишда олиб боришда давом этади ва тингловчиларга тобора оммабоп, аммо муваффақиятли ечимларни таклиф қилади.
Лаки Муннанинг Ганди билан суҳбат қилишини оммага ошкор қилиб, уни ақлдан озгандек кўрсатади. Симраннинг тўйи куни у отасининг Хуронани алдаганлиги ҳақидаги ҳақиқатни билиб, қочиб кетади. Бу пайтда Мунна ва Саркешвар шаҳарни тарк этишдан олдин, радио орқали Жанвидан кечирим сўраш учун студияга келишади. Шу пайтнинг ўзида Виктор Симранни Мунна билан боғлайди. У ҳам отасининг нотўғри қилмишидан қаттиқ қайғуради. Лаки, Жанви ва қариялар уни тинглаётганда, Мунна Хуронанинг нумерологияга бўлган ишончини мантиқсиз деб ҳисоблаб, уни ҳақиқатни айтишга ишонтиради. Мунна ва Саркешвар тўйга бориб, Махаражнинг иримларини йўқ қилиш учун ўзларининг эски ҳийлаларидан фойдаланишади. Хурана бир сўз деёлмай қолганда, Сунни отасининг гапларини рад этиб, Симранга турмушга чиқади. Мунна ва Саркешвар полицияга ихтиёрий равишда таслим бўлишади. Қамоқхонага Жанви келиб, Мунна билан ярашади. Лаки эса узр сўраб, уй калитларини қайтаради.
Филм охирида Ганди воқеаларнинг қандай тугашини ҳикоя қилиб беради: Мунна ва Жанви турмуш қуриша ва гандичилик шоусини давом эттиришди, Саркешварни янги турмуш қурган кекса эр-хотин Боми ва Тина асраб олишди, Виктор ниҳоят ўзи учун такси сотиб олиш учун етарли пул топади. Сунни ва Симран бахтли турмуш қуришади ва фарзанд кўришади. Отаси Хуранани нумерологияга бўлган эътиқодидан воз кечиб, исмидан ҳам ортиқча „К“ ни олиб ташлайди. Филм Мунна ўтирган кутубхонада ўтириб, Ганди ҳақида китоблар ўқиётга Лаки билан тугайди. Унга охир-оқибат Ганди кўриниши биланоқ, эски одати суратга тушишга киришиб кетади.
Ролларда
- Санжай Датт — Мурли Прасад Шарма (Муннабой) ролида;
- Аршад Wарси — Саркешвар ролида;
- Видя Балан — Жанви ролида;
- Жиммй Шеиргилл — Виcтор Десуза ролида;
- Боман Ирани — Лаки Сингх ролида;
- Дилип Прабҳавалкар — Маҳатма Ганди ролида;
- Диа Мирза — Симран Сингҳ, Лакининг қизи ролида;
- Реэта Жоши — Нурсе
- Кулбҳушан Кҳарбанда — Кҳурана ролида;
- Парикшат Саҳни — А. Л. Десуза, Виcторнинг отаси ролида;
- Саурабҳ Шукла — Батук Маҳараж, мунажжим ролида;
- Суприя Шукла — Лакининг рафиқаси ролида;
- Ачют Потдар — "Иккинчи ҳаёт уйи"да яшовчи;
- Атмарам Бҳенде — Атмарам Десаи, "Иккинчи ҳаёт уйи"да яшовчи;
- Арун Бали — "Иккинчи ҳаёт уйи"да яшовчи;
- Боми Дотивала — Боми Унcле, "Иккинчи ҳаёт уйи"да яшовчи;
- Абҳишек Баччан — Суннй Кҳурана, Кҳурананинг ўғли;
- Роҳиташ Гауд — Cуcкоо, Лаки Сингхнинг ёрдамчиси;
- Ашwин Мушран — Ҳари Десаи, Атмарамнинг ўғли;
- Удай Сабнис — Г. С. Гаитонде
Манбалар
- ↑ „Мовиэфоне: Лаге Раҳо Мунна Бҳаи“. Мовиэфоне. АОЛ ЛЛC. 2010-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 3-май.
- ↑ „Лаге Раҳо Мунна Бҳаи“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион. 2022-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-феврал.
- ↑ „Лаге Раҳо Муннабҳаи“. Тҳе Нумберс. Наш Информатион Сервиcес, ЛЛC. 2007-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 3-май.
- ↑ „Лаге Раҳо Муннабҳаи“. Боллйwоод Ҳунгама (2006-йил 1-сентябр).
„Топ Лифетиме Гроссерс Wорлдwиде (ИНД Рс)“. Бох Оффиcе Индиа. 2013-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 11-май.