Munshiy
Мунший, мунши (араб. — котиб, ижодкор) — Ўрта Осиё хонликлари даврида хонлар ёки айрим ҳокимларнинг шахсий котиби, ёзувчизув ишларини олиб борган шахс. М. лавозимига, одатда, маълумотли ва ҳуснихат кишиларгина олинган. М.лар олим ва фозил кишилар бўлгани учун оддий котиб (қаранг А/ирза)лардан фарқ қилган. Улар зиммасига хон ва амирларнинг мактуб ва фармонларини ёзиш юклатилган. Тарихий асарларнинг аксарияти ана шу М.лар қаламига мансуб. М. лавозимида бўлган кишилар М. сўзини тахаллус сифатида ўз номларига кўшиб айтишган (мас, Искандар Мунший, Мирза Муҳаммад Содиқ Мунший ва бошқалар)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |