Мунтазир (тахаллуси; исми Юсуфқори) (1831, Қўқон — 1889, Андижон) — шоир. Қўқондаги "Мадрасаи олий"ни тугатгач, мударрислик қилган. У Низомий, Ҳофиз, Навоий, Бедил асарларини чуқур ўрганган. Муқимий, Фурқат, Завқий, Писандий, Муҳай-йир, Рожий Марғинонийлар билан яқиндан танишган, адабий ҳамкорлик қилган. Худоёрхон ўғли Насриддинбекни Андижонга ҳоким этиб тайинлаганда, М.ни унга маслаҳатчи қилиб юборади (1860). Шу сабабли умрининг охиригача Андижонда яшаб ижод қилади.

М. ўзбек ва форстожик тилларида ёзган зуллисонайн шоир сифатида шуҳрат қозонган. Мумтоз шеъриятнинг анъанавий жанрларида ижод қилган, кўпроқ ғазал, муҳаммас, мувашшаҳ, рубоийлар ёзган. Уларда замонадан ши-коят, эрк ва маърифат ғоялари ифодаланган. М.нинг "Баёзи Мунтазир" шеъ-рлар тўплами бизгача етиб келган. Баё-зга 800 мисрадан кўпроқ шеърлари кирган.

Ад:. Асрлар нидоси, Т., 1982; Аҳмаджо-нова Ф., Адабиётимизнинг ўчмас сиймолари, Т., 1983.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил