Muomala harajatlari
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муомала ҳаражатлари — товар муомаласи жараёни билан боғлиқ бўлган жами сарфлар. Муомала ҳаражатлари моҳиятига кўра соф ва қўшимча ҳаражатларга бўлинади. Соф ҳаражатлар товарларни бевосита олдисотди қилиш билан боғлиқ ҳаражатлардир. Соф ҳаражатларга бевосита савдони ускуналар билан жиҳозлаш, биноларни иситиш, ёритиш, савдо ходимларига ҳақ тўлаш ва ҳоказо ҳаражатлар киради. Қўшимча ҳаражатларга товарларни ташиб истеъмолчиларга етказиш, уларни сақлаш, қисмли то-варни йиғиш (мас, мебел), уларни жойлаштириш, ўраш, реклама ва бошқа ҳаражатлар киради.
Муомала ҳаражатлари нинг асосий кўрсаткичи унинг даражаси ҳисобланади ва товар айланмаси ҳажмига нисбатан фоиз билан ўлчанади. Муомала ҳаражатлари товар нархи таркибига киради. Шунинг учун ҳам унинг даражаси аҳоли турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатади.
Савдо маданиятининг юксалиши Муомала ҳаражатларини пасайтиришда муҳим аҳамият касб этади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |