Muomala layoqati
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муомала лаёқати (ҳуқуқда) — фуқаро ёки юридик шахснинг ўз ҳаракатлари билан ҳуқуққа эга бўлиш ва ўзи учун мажбурият яратиш қобилияти. Фуқаро тўлгач эга бўлади. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ва 14 ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг Муомала лаёқати тўла ҳажмда бўлмайди. Ушбу ёшдаги вояга етмаганлар қонунда назарда тутилган ҳаракатларни қонуний вакилларининг розилиги ёки мустақил равишда бажаришларига йўл қўйилади (қаранг Вояга етмаганлар). Фуқаро тўла ҳажмда Муомала лаёқатига эга бўлиши унинг ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятига баҳо бера олиш, улар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушуниш қобилиятига эгалиги билан белгиланади. Фуқаронинг ўз хаттиҳаракатларининг аҳамиятига тушуниш қобилияти унинг руҳий жиҳатдан соғлом, ақли расо бўлишига ҳам боғлиқ. Бундай жиҳатларга эга бўлмаган фуқаролар муомалага лаёқациз деб ҳисобланади.
Ҳожиакбар Раҳмонқулов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |