Muomala vaqti
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муомала вақти —капиталнинг муомала доирасида бўлиш вақти. Муомала вақтига тайёр маҳсулот омборга келиб тушгандан бошлаб у сотилгунча кетган вақт ( бу вақт ўз ичига тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш ва савдо (улгуржи ва чакана) корхоналари омборхоналарида турган вақтини, уларни ташишга, сотишга кетган вақтни ҳам ўз ичига олади) ва тайёр маҳсулотларни сотишдан келган ту-шумга ишлаб чиқаришнинг янги сикли учун зарур бўлган янги ишлаб чиқариш воситалари сотиб олишга кетган вақт киради.
Муомала вақти товарларнинг бир марта айланишига (Т—П) сарфланган кунлар сони ёки бир ой, бир квартал, бир йилда юз берган айланишлар сони билан ўлчанади. Муомала вақти давомийлигига товарга бўлган талаб ва таклиф нисбати; товарларнинг истеъмол хусусиятлари; товар ассортиментининг мураккаблиги; минтақанинг географик ўрни; ташиш-келтириш им-кониятлари; савдо ходимларининг малакаси ва бошқа омиллар таъсир кўрсатади. Нуриддин Йўлдошев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |