Муовия И ёки Муовия ибн Абу Суфён (? - 680) — умавийлар сулоласи асосчиси ва шу сулоладан бўлган дастлабки халифа (661—680). Қурайш қабиласи зодагонларидан. 639 йилдан Сурияда ноиб. 657 йил халифа Али ва унинг ўлимидан сўнг хаворижлар билан кураш олиб борган, 661 йил халифа деб эълон қилинган. Халифалар ҳокимиятини меросий қилган. М. даврида халифалик пойтахти Дамашқ шаҳрига кўчирилган. М. сиёсати араб қабила зодагонларининг манфаатини ифодалаган. Йирик дипломат ва маъмур бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар