Муоз ибн Амр (арабча: معاذ بن عمرو بن الجموح‎‎) – саҳоба. У ва акаси Муавваз ибн Амр Бадр жангида Абу Жаҳлни ярадор қилганлар[1].

Муоз ибн Амр
арабча: معاذ بن عمرو بن الجموح‎‎
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Ота-онаси
  • Амр ибн Жамуҳ (отаси)
  • Ҳинд бинти Амр (онаси)
Танилган соҳаси саҳоба

Ҳаёти

Муоз ибн Амр Мадинанинг Бану Салма қабиласидан бўлган. Отасининг исми Амр ибн Жамуҳ Манатга эътиқод қилган, унинг Муавваз ибн Амр, Муоз ибн Амр ва Халлод ибн Амр исмли уч нафар ўғиллари бўлган. Улар Исломни илк қабул қилганлардан. Улар Исломни қабул қилганларида онаси Ҳинд бинти Амр ҳам мусулмон бўлган. Аммо отаси мусулмон бўлмапфт, шу сабабдан унга зарар етказмаслик мақсадида улар ўз эътиқодларини сир тутишган.

Ҳинд бинти Амрнинг эри Амр ибн Жамуҳ унинг Исломга эътиқод қилишидан бехабар эди. Бир куни Амр ибн Жамуҳ хотинини бир хавф ҳақида огоҳлантиради ва ундан ўғилларини ҳимоя қилишни сўрайди. Ҳинд бинти Амр ўғли Муозни тинглашини маслаҳат беради ва Муоз отасига Фотиҳа сурасини ўқиб беради. Қироат эрига таъсир қилади, бироқ у Манотни тарк этишни истамайди.

Кейинчалик ҳайкал ўғиллари томонидан қайта-қайта ўғирлаб кетилганидан сўнг, Амр ибн Жамуҳ Манот сиғинишга лойиқ эмас деган қарорга келади ва Исломни ҳам қабул қилади.

Абу Жаҳл (Амр ибн Ҳишом) Бадр жангида Муоз ибн Амр ва Абу Муовия томонидан ўлдирилган[2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Гҳазали, Ал. Абдул Раҳман бин Ауф. ПТС Литера Утама, 19 Деcембер 2014. ИСБН 9789674081430. 
  2. ↑ Гҳазали, Ал. Абдул Раҳман бин Ауф. ПТС Литера Утама, 19 Деcембер 2014. ИСБН 9789674081430. 

Ҳаволалар