Муқаддас жойлар — диндорлар муқаддас деб ҳисоблайдиган ва сиғинадиган жойлар. Булар пайғамбар, шайх, эшон, авлиёлар номи билан боғлиқ ҳисобланган ва зиёратгоҳга айланиб кетган шаҳар, мақбара, чашма, дарахт, тепалик, гор ва бошқадир. Муқаддас жойлар турли динларга эътиқод қилувчи ҳамма халқларда, кўпгина шаҳар ва мамлакатларда бор. Бунга Имом Бухорий (Самарқанд вилояти), Баҳоуддин Нақшбанд (Бухоро шаҳри), Занги ота (Тошкент вилояти), Аҳмад Яссавий (Туркистон шаҳри) дафн этилган жойлар ва бошқаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Исломда Макка ва Мадина, шиаларда, шунингдек, Карбало ва Нажаф шаҳарлари умумий Муқаддас жойлар ҳисобланади ва зиёрат қилинади. Ҳиндлар учун Ганг дарёси, яҳудийлар, христианлар учун Қуддус шаҳри муқаддас саналади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил