Дин

Ўз-ўзини диний англаш турлари

Монотеизм  · Дуализм  · Политеизм  · Деизм · Теизм  · Ицизм · Пантеизм · Пандеизм

Ибтидоий динлар

Тотемизм  · Анимизм  · Фетишизм  · Шомонизм

Дунё динлари

Буддизм · Баҳоийлик

Иброҳимий динлар

Яҳудийлик · Христианлик · Ислом

Дҳармик динлар

Ҳиндуийлик · Жайнизм · Сикҳизм · Буддизм

Узоқ Шарқнинг анъанавий динлари

Даосизм · Конфуцийлик · Синтоизм

Бошқа динлар

Тангричилик  · Зардуштийлик

Асосий ғоялари

Тангри · Руҳ · Гуноҳ  · Муқаддаслик · Руҳ фалсафаси · Иймон  · Догма · Муқаддас китоблар  · Ўлимдан кейинги ҳаёт  · Ибодат  · Ибодатхона

Динларнинг рўйхати

г · м

Муқаддас китоблар, илоҳий китоблар — муайян динда муқаддас ва илоҳий ҳисобланадиган китоблар.

Буддавий динида - Трипитака

Ҳиндуизм динида - Ведалар ва упанишадлар

Христиан динида - Библия(Муқаддас китоблар то'плами)

Яҳудий динида -Таврот

Ислом динида - Қуръон шундай китоблардан ҳисобланади. Муҳаммад алайҳиссалом таълимотига кўра, Аллоҳ ўтган пайғамбарларнинг баъзиларига саҳифалар, баъзиларига эса китоблар нозил қилган. Улар 100 саҳифа ва 4 китобдан иборат. 100 саҳифадан 10 саҳифани Одамга, 50 саҳифани Шисга, 30 саҳифани Идрисга, 10 саҳифани Иброҳимга юборган. Мусога Тавротни, Довудга Забурни, Исога Инжилни ва Муҳаммадга Қуръонни нозил қилган. Қуръондан бошқа Муқаддас китоблар ва саҳифалар бир йўла бир дафъада нозил қилинган, деб ҳисобланади. Қуръон Жаброил орқали 23 йил мобайнида оят-оят, сура-сура шаклида юборилган. Диний ақидага кўра, Аллоҳ бандаларининг руҳий ва моддий аҳволларини яхши билган ҳолда ҳар бир пайгамбарга унинг умматларига муносиб ҳукмлар баён этилган китоб ва саҳифалар юбориб турган. Улар ўз даврида умматлар учун ҳидоят манбаи бўлган. Ислом таълимоти бўйича, Қуръон Аллоҳнинг "қиёмат"гача ҳукми ўзгармайдиган, тилларда ва дилларда сақланиб қоладиган китобларидандир.[1]

Манбалар

  1. ↑ Мансур, Абдулазиз. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил