Христианлик


Христианлик

Муқаддас руҳ — яҳудийлик динига кўра Худонинг илоҳий кучи, сифати ҳамда коинот ёки унинг мавжудотлари устидан таъсири назарда тутиладиган диний бир қараш. Бу қараш Никея христианлигида Муқаддас руҳ Муқаддас учликнинг учинчи шахси сифатида қабул қилинган. Исломда Муқаддас руҳ илоҳий ҳаракат ёки алоқа воситаси сифатида таърифланади. Баҳоийлик эътиқодига кўра Муқаддас руҳга Худо ва инсон ўртасидаги воситачи, „Худонинг инояти ва унинг зоҳиридан чиқадиган ёрқин нурлар“и сифатида қаралади[1].

Динлар билан қиёси

Иброний тилида ёзилган Инжилда „Худонинг руҳи“ (руач элочим) атамаси мавжуд бўлиб, уни яҳудийлар ягона Худонинг қудрати маъносида талқин қилишади. Бу талқин Никея христианлари томонидан Муқаддас руҳни Муқаддас учликнинг бир шахси сифатида қабул қилиш борасидаги қарашларидан тубдан фарқ қилади[2].

Христианлик ғоясида яҳудийликка қараганда кўпроқ Муқаддас руҳнинг ахлоқий жиҳати таъкидланади, бу яҳудий диний ёзувларида нисбатан кечроқ пайдо бўлган Муқаддас руҳ эпитетида яққол намоён бўлган[3][4].

Диншунос Рудолф Бултманнинг сўзларига кўра, Муқаддас руҳ ғоясини англаб олишнинг икки хил усули мавжуд: „анимистик“ ва „динамик“. Анимистик тафаккурда у „мустақил куч, шахснинг кучи бўлиб, у (…) одамнинг ичига кириши, уни эгаллаб олиши, унга ўз кучини намоён этишига имкон бериши ёки уни кучини намоён этишига мажбур қилиши мумкин“. Динамик тафаккурда эса у „инсонни суюқлик каби тўлдирадиган шахссиз куч сифатида намоён бўлади“. Ҳар иккала фикр ҳам яҳудий ва насроний китобларида учрайди, лекин анимистик фикр Эски Аҳдга хос бўлиб, динамик фикр эса Янги Аҳдда кўпроқ учрайди. Бу фарқ вақтинчалик ёки доимий бир туҳфа шаклида инъом этилувчи Муқаддас руҳга нисбат берилади. Эски Аҳд ва яҳудий тафаккурида бу асосан муайян вазият ёки вазифани назарда тутган ҳолда вақтинчалик берилса, насроний тушунчада эса бу инъом инсонларда доимий равишда мавжуд бўлади.

Ислом динида

Ислом динида Муқаддас руҳ (Арабиc: روح القدس — Руҳ ал-Қудус, „Муқаддас руҳ“) тушунчаси Қуръонда тўрт марта тилга олинган бўлиб, унга нисбатан илоҳий ҳаракат ёки алоқа воситаси сифатида қаралади. Муқаддас руҳнинг мусулмон динидаги талқини одатда Эски ва Янги Аҳдга асосланган қарашларга мос келади. Айрим ҳадислардаги ривоятларга асосланиб, баъзи мусулмонлар уни Жаброил фариштага тенглаштирадилар[5]. Руҳ (ạлрwḥ ал-Руҳ, „муқаддас“ ёки „олий“ сифатларисиз) бошқа хусусиятлар қаторида, Худо томонидан яратилган ижодий руҳ сифатида тавсифланади. Бу руҳ орқали Худо Одам Атога жон ато этган ва ўз элчилари ҳамда пайғамбарларини, жумладан, Исо ва Иброҳимни турли йўллар билан илҳомлантирган. Қуръонга кўра, „Муқаддас учликка“ ишониш таъқиқланган ва бу куфрга тенглаштирилади. Худди шу тақиқ Аллоҳнинг иккилиги ҳақидаги ҳар қандай ғояга ҳам тааллуқлидир[6][7].

Манбалар

  1. ↑ „Соме Ансwеред Қуэстионс | Баҳá'í Референcе Либрарй“. www.баҳаи.орг. Қаралди: 2022-йил 31-январ.
  2. ↑ Эспíн, Орландо О. „Ҳолй Спирит“, . Ан Интродуcторй Диcтионарй оф Тҳеологй анд Религиоус Студиэс. Cоллегевилле: Литургиcал Пресс, 2007 — 576-бет. ИСБН 978-0-8146-5856-7. 
  3. ↑ Дунн, Жамес Д. Г. „Тоwардс тҳе Спирит оф Чрист: Тҳе Эмергенcе оф тҳе Дистинcтиве Феатурес оф Чристиан Пнеуматологй“, . Тҳе Wорк оф тҳе Спирит: Пнеуматологй анд Пентеcосталисм. Гранд Рапидс: Wм. Б. Ээрдманс Публишинг, 2006 — 3-бет. ИСБН 978-0-8028-0387-0. 
  4. ↑ Мензиэс, Wиллиам W. анд Роберт П. "Спирит анд Поwер." Гранд Рапидс, МИ: Зондерван, 2000.
  5. ↑ „Wҳат Ис Меант бй тҳе Ҳолй Спирит ин тҳе Қур'ан?“. Ислам Аwаренесс. Шеикҳ Аҳмад Куттй. Қаралди: 2018-йил 14-ноябр.
  6. ↑ Гриффитҳ, Сидней Ҳ. Ҳолй Спирит, Энcйcлопаэдиа оф тҳе Қуран.
  7. ↑ Тҳомас Патриcк Ҳугҳес, А Диcтионарй оф Ислам, п. 605.