Муқаддима (араб.) — адабий-бадиий, илмий, мусиқий асарлар ва бошқаларнинг бошланиш қисми. Хусусан, адабий-бадиий асарлардаги муқаддималарда айрим ҳолларда муаллифларнинг ижтимоий ва эстетик қарашлари баён қилинади. Масалан, Алишер Навоийнинг ўз шеърий девонларига ёзган 2 машҳур муқаддимасида буюк шоирнинг таржимаи ҳолига, ижоди тарихига, замонаси ҳақидаги фалсафий қарашларига оид маълумотлар бор. Муқаддима баъзан ижодкорнинг тарғиботчиси, асарни нашрга тайёрловчи шахслар томонидан ҳам ёзилади. Бу анъана ўзбек адабиётида ҳам мавжуд (яна қаранг Дебоча)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил