Зиёсферада исми Муқим ва фамилияси Ҳабибов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Муқим Азизович Ҳабибов (1916 — Андижон — 1979.21.11) — дирижёр, бастакор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964)[1].

Ҳаёти

Наманган мусиқа билим юртини тугатган (1936). 1934—52-йиллар Андижондаги турли театрларда дирижёр, 1952-йилдан Андижон театрида дирижёр, 1958—78-йилларда бош дирижёр. "Бургутнинг парвози" (И.Султон), "Туҳматчилар жазоси" (Ҳамза), "Қасоскор она" (М.Бобоев) каби спектаклларга мусиқа басталаган, бир қанча қўшиқлар ёзган, мусиқали драма спектаклларига дирижёрлик қилган[2].

Манбалар

  1. ↑ Маҳмудов, Авазбек. Андижон сан'ати фидоийлари, Тўлдирилган 2-нашр, Академнашр, 2018 — 136-бет. ИСБН 978-9943-5226-4-0. Қаралди: 3-июн 2023-йил. 
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил