Муқимжон Тошматов (1987-йил 22-ноябрда туғилган[1]) — ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи. Фаолияти давомида ярим ҳимоячи ампуласида ўйнаган[2][3]. У Ўзбекистон Суперлигасининг „Пахтакор“, „Андижон“, „Қизилқум“ ва „Сўғдиёна“ клублари шарафини ҳимоя қилган[4][5].

Муқимжон Тошматов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Муқимжон Тошматов
Таваллуд санаси 1987-йил 22-ноябр (1987-11-22) (38 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2005—2007 Трактор Тошкент 26 (1)
2008—2009 Сўғдиёна 47 (6)
2010 Пахтакор 2 (0)
2010-2011 Металлург Бекобод 7 (0)
2011—2012 Андижон 10 (0)
2013 Қизилқум 7 (1)
2013—2017 Сўғдиёна 22 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги карераси

Муқимжон Тошматов профессионал футболчилик фаолиятини Тошкент вилоятининг „Трактор“ футбол клубида бошлаган. Клуб тизимида тарбияланган футболчи дастлаб Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоа таркибида тўп сурган ҳамда ёрқин ўйинлари орқали мамлакатнинг етакчи клублари эътиборини тортган[6]. Кейинчалик 2010-йилда „Пахтакор“ билан шартнома имзолаган. Футболчи 2010-йилги АФC Чемпионлар лигаси мавсумида жамоа таркибида қайд этилган[7], бироқ мусобақада майдонга туширилмаган.

2011-йил 1-январда Тошматов ўйин амалиётини кўпайтириш мақсадида „Андижон“ футбол клубига ўтди. У ердаги икки мавсумлик фаолиятидан сўнг 2013-йил бошида у „Қизилқум“ клуби билан шартнома имзолаган[6]. Навоийликлар сафидаги ярим мавсумлик фаолиятидан сўнг шу йилнинг август ойида Тошматов „Сўғдиёна“ футбол клубига кўчиб ўтган[8]. У Жиззах клуби сафида бир неча мавсум тўп суриб, 2017-йилда футболчилик фаолиятига якун ясаган[9].

Манбалар

Ҳаволалар