Muqobil media
Муқобил медиа — кенг тарқалган ва истеъмолдаги оммавий ахборот воситаларига қарши бўлган ва унга муқобил маҳсулот ишлаб чиқарадиган медиа ташкилотлари, муассасалари ва воситаларининг умумий номи.
Асосий оммавий ахборот воситалари томонидан амалга ошириладиган контент ишлаб чиқариш ва тақдимот фаолиятидан бироз фарқ қиладиган турли амалиётларни тушунтириш учун "фуқаролик медиаси", „фуқаролик жамияти медиаси“, „оммавий журналистика“, „очиқ нашр“, „иштирокчи медиа“, „интерактив журналистика“ , „мустақил медиа“, „мухолиф медиа“, „радикал медиа“, „муқобил медиа“ каби турли тушунчалар қўлланади. Уларнинг ҳар бири муқобил оммавий ахборот воситаларининг турли ва ўзаро боғлиқ жиҳатларига қаратилган. Медианинг муқобиллигининг асосий кўрсаткичлари; нашрнинг асосий мотивацияси сифатида фойданинг йўқлиги, медиа ташкилий жиҳатдан иэрархикликдан узоқда бўлган горизонтал, тенглик ва иштирокчи тузилмага эга бўлиши, ижтимоий мас’улият ҳисси, ижтимоий соҳадан четланганларга ва/ёки озчиликнинг ўзларини ифода этиш учун имкониятдан фойдаланиш деб ҳисоблаш мумкин[1].
1960-йиллардаги ҳиппи маданиятининг аксилмаданият газеталари, бугунги иттифоқ газеталари, кам бюджетли адабий журналлар, маргинал мусиқа форматларини трансляция қилувчи рақамли радиостансиялар ёки радикал сиёсий партиялар томонидан тарқатиладиган газеталар, жамият фаолларининг веб-сайтлари, феминистик радио дастурлари кабиларни мисол қилиш мумкин. Бу муқобил медиа мисолларининг ҳаммаси асосий газеталар, журналлар ёки радиоэшиттиришларда ёритилмаган мавзуларга қўл уради. Гравюралар, босма нашрлар, флаерлар, плакатлар, фотомонтажлар, радио, кино, видео ва интернет ижтимоий-сиёсий контекстларида радикал медиа сифатида ишлатилган. [2]
Таърифлари
Муқобил медиа назариётчилар томонидан турли хил таърифланган. Муқобил медиага доир тавсифловчи ташаббусларнинг умумий урғуси ўқувчи билан ўзаро алоқа, иштирок этишга ва тижоратлаштиришга қарши туришдир. [1]
Муқобил медиани „радикал медиа“ деб атаган Жоҳн Д.Ҳ. Доwнингга кўра, муқобил медиа „одатда, кичик миқёсдаги ва гегемон сиёсатларга, устуворликлар ва перспектифларга қарши муқобил қарашларни таклиф қиладиган медиадир“.[3] Мисол сифатида 1770-йиллардаги Америка инқилоби даврида тарқатилган флаерлардан тортиб, 1980- ва 1990-йилларда ОИТС ҳақида огоҳликка чорловчи видеоларгача кўрсатиш мумкин. Радикал медиага рақс, сиёсий ҳазиллар, веб-сайтлар, муқобил видео лойиҳалар каби фаолиятларни мисол қилиб келтириш мумкин.[4] Хулоса қилиб айтганда, Доwнингнинг фикрича, медиани муқобил қиладиган нарса унинг ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар учун эга бўлган потенсиалидир.[1]
Муқобил нашрлар бўйича катта библиография бўлган Алтернативес ин Принт таснифига кўра, нашриёт қуйидаги мезонлардан камида биттасига эга бўлса, муқобил деб ҳисобланиши мумкин: [1]
- Нашриёт тижорий бўлмаслиги, нашрнинг асосий мотиви фойда эмас, ғоялар бўлиши керак.
- Нашрнинг асосий ғояси ижтимоий жавобгарликка ёки ижодий ифодага ёки иккаласининг комбинациясига қаратилиши керак.
- Нашриётчилар ўзларини алтернатиф кўрсатишлари керак.
Фучс ва Сандовал таърифига кўра, муқобил медиа нотижорий ва танқидий руҳда маҳсулот ишлаб чиқарадиган медиадир.[1]
Олга Гудес Баилей муқобил медиага нисбатан тўрт хил назарий ёндашувни илгари сурган. Ушбу назарий ёндашувлардан бири муқобил медиани асосий медиага муқобил сифатида кўришдир ва ушбу ёндашув доирасида кўриб чиқилса, муқобил медиа тўртта белгиловчи хусусиятга эга бўлади: кичик ҳажмда бўлиши ва хусусий жамоалар, гуруҳларга, айниқса, кам имкониятли гуруҳларга нисбатан фарқлиликка ҳурмат руҳида нашр қилиш; давлат ва бозордан мустақил бўлиш; томошабинга очиқ, иэрархик бўлмаган, демократик ва плюралистик тузилишга эга бўлиш; ҳукмрон бўлмаган нутқлар ва вакилликларнинг ташувчиси бўлиш.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Алтернатиф Медя ве Бианет Öрнеğи: Тüркие'де Алтернатиф Медяя Даир Этнографик Çалışма“. Анкара Üниверситеси Сосял Билимлер Энститüсü доктора тези, Анкара 2012. 28 теммуз 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 теммуз 2017.
- ↑ „Радикал Медя иле Демокрасийи Öргüтлемек“. Биамаг Cумартеси, 6 Майıс 2017. 29 теммуз 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 теммуз 2017.
- ↑ „Алтернатиф медянıн элеşтирел бир теорисине доğру“. Айрıнтı Дерги, 14 Аğустос 2015. 28 теммуз 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 теммуз 2017.
- ↑ „Алтернатиф Медя Оларак Ени Медя“. Акдениз Üниверситеси İлетиşим Факüлтеси Дергиси. Аралıк 2012. Қаралди: 27 Теммуз 2017.
{{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес|магазине=(ёрдам); сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|аccессдате=ва|дате=(ёрдам)