Мураббийлик — ёшларга ахлоқодоб, касб-ҳунар, илм-фан соҳаларини ўргатиш, санъат, спорт машғулотларига раҳбарлик қилиш фаолияти. М. оилада, маҳаллада, таълимтарбия муассасаларида, меҳнат ва жамоат ташкилотларида амалга оширилади. Болалар ва ўсмирларнинг турли ёш даврларида М. турлича мазмун ва йўналишда олиб борилади. Гўдаклик ва боғча ёши даврларида боланинг нутқи, ахлоқ-одоби ва илк дунёқарашини шакллантиришга ота-она, тарбиячи ва энагалар М.лик қилади. Мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи, олий ўқув юртида педагог-ўқитувчилар, ишлаб чиқариш корхоналарида эса ўз касбини пухта эгаллаган, педагоглик кўникмаларни ўзлаштирган, уста номини олган тажрибали устозлар М. қиладилар. ЎзРда энг яхши мураббийларга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий~ унвони таъсис этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил