Мурадбай Ерманович Ерманов (1947.23.10, Учқудуқ тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Бухоро педагогика институтининг математика факултетини тугатган (1969). 1969-йилдан Учқудуқ туманидаги 6-мактабда математика ўқитувчиси, 1990-йилдан мактаб директори ўринбосари. У мактабда намунали математика кабинетини ташкил этган. Дарсда кўргазмали қуроллардан унумли фойдаланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил