Murakkab efirlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мураккаб эфирлар — органик бирикмалар. Мураккаб эфирларда углеводород радикали органик ёки анорганик кислоталар радикаллари билан кислород атоми орқали боғланган бўлади. Мураккаб эфирлар табиатда ёғлар ва восклар сифатида учрайди. Фосфат кислота эфирлари инсон ва ҳайвонлар организмида моддалар алмашинуви жараёнларида муҳим рол ўйнайди.
Мураккаб эфирларнинг аксариси сувда эримай, органик эритувчиларда эрийди. Мураккаб эфирлардан мевалар ҳиди келади. Асосан, этерификация йўли билан олинади. Мураккаб эфирлар учун с о -вунланиш реаксияси тавсифлидир. Спирт ва кислотадан эфир ҳосил бўлиши қайтар реаксия ҳисобланади. Бунда тўғри реаксияни этерификаци-ялаш, тескари реаксияни эса гидролиз дейилади. Мураккаб эфирлар эритмаларида электр токини утказмайди.
Қуйи Мураккаб эфирлар, асосан, эритувчилар (мас, этилацетал), ўрталари озиқ-овқат саноатида эссенсиялар (мас, нок эссенсияси) сифатида қўлланади. Сулфат кислота эфирлари (диметилсул-фат) органик синтезда, нитрат кислота эфирлари — портловчи моддалар (нитроглицерин) олишда хом ашё сифатида, Мураккаб эфирлар фармацевтика, лок-бўёқ, полимер ва пластмассалар, синтетик тола ишлаб чиқаришда ва бошқа саноат тармоқларида ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |