Мураккаб сонлар - учта ва ундан ортиқ бўлувчига эга бўлган натурал сонларга мураккаб сонлар дейилади. Масалан,энг кичик мураккаб сон 4 ва унинг бўлувчилари 1, 2, 4 дир. Ундан кейинги мураккаб сон 6 , унинг бо'ливчилари сони 4 та ва улар 1 , 2 , 3 , 6 дир. Мураккаб сонларни доимо туб кўпайтувчиларга ажратиш мумкин. Мураккаб сонлар чексиз кўп ва бунинг исботи жуда оддий. Чунки 2 дан бошқача барча жуфт сонлар о'зига , 1 га ва 2 га карралидир ва бу уларнинг бо'лувчиларини 3 та ва ундан кўп эканлигини ва мураккаб сон эканлигини исботлайди. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил