Мурат Каликулов (1978-йил 19-август, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — ўзбек дзюдочиси, 66 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган. ХХВИИИ  ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё чемпионати ва Жаҳон Универсиадаси совриндори.

Мурат Каликулов
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1978-йил 19-август (1978-08-19) (48 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Спорт
Қайси спорт Дзёдо
Спорт мукофотлари
Осиё чемпионати
Бронза Олмаота 2004 66кг гача
Универсиада
Кумуш Пекин 2001 66кг гача

Спорт фаолияти

Мурат Каликулов 1999-йилдан халқаро мусобақаларда иштирок эта бошлайди. У Москвада бўлиб ўтган (Россия) жаҳон чемпионатида 1/8 финалда россиялик дзюдочи Виктор Крестяниновга имкониятни қўлдан бой беради. Мурат Каликулов 2001-йилда Мюнхенда (Германия) бўлиб ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида 66 килограммгача вазн тоифасида бўлган беллашувда яна мағлубият сари юз тутади[1]. Минск шаҳрида (Беларус) дзюдо бўйича ўтказилган жаҳон кубогида вазни 66 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида финалда украиналик Мусса Настуевга имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Пекинда (Хитой) бўлиб ўтган Ёзги Универсиадада 66 кг вазн тоифасида финалда россиялик дзюдочи Магомед Жафаровга имкониятни бой бериб, турнирнинг кумуш медалига сазовор бўлади[2][3].

2004-йилда Олма-Отада (Қозоғистон) бўлиб ўтган дзюдо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 66 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[4][5]. Афинада (Гресия) бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларида 66 кг вазн тоифасида биринчи даврада сербиялик дзюдочи Милош Миялковичга иағлуб бўлади[6]. Порту Сант Элпидио (Италия) шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда вазни 66 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида бронза медалини қўлга киритди. Чирчиқ шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади. Мурат Каликулов 2004-йилда у спорт фаолиятига нуқта қўйишга қарор қиллди.

Манбалар

  1. ↑ „Wелcоме то Интернатионал Жудо Федератион Wеб-сите“. wеб.арчиве.орг (2006-йил 15-октябр). 2006-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-август.
  2. ↑ „УНИВЕРСИАДА“ (ру). спорт-эхпресс.ру. Қаралди: 2021-йил 25-август.
  3. ↑ „Джафаров Wинс Мен'с Жудо -66кг Голд ат Универсиаде“. эн.пеопле.cн. Қаралди: 2021-йил 25-август.
  4. ↑ „Ресулц оф 2004 Асиа Чампионшип“. wеб.арчиве.орг (2014-йил 12-сентябр). 2014-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-август.
  5. ↑ „Сервер Мурадасилов: Узбекистан от Казахстана - ни на шаг | Спорт.Газета.кз“. wеб.арчиве.орг (2014-йил 14-декабр). 2014-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-август.
  6. ↑ „Мен'с 60-66кг жудо ресулц“ (2004-йил 15-август). Қаралди: 2021-йил 25-август.