Murat Solihov
Мурат Солиҳов (қирғизча: Мурат Салыков; 1905-йил – 1938-йил 5-ноябр) – Қирғизистон ССР Халқ Комиссарлари Совети раиси.
| Мурат Салихов | |
|---|---|
қирғизча: Мурат Салихов | |
|
| |
|
Мансаб даври 1937-йил 27-феврал – 1938-йил 15-феврал | |
| Ўтмишдоши | Баяули Исакеев |
| Вориси | Исмаил Абузяров |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1905-йил Ровот, Ўш уезди, Туркистон генерал-губернаторлиги, Россия империяси |
| Вафоти |
1938-йил 15-феврал Чўн-Таш, Ворошилов тумани, Қирғизистон ССР, СССР |
| Миллати | қирғиз |
| Сиёсий партияси | БКП (б) |
| Болалари |
Куват (оғли) Атиргул (қизи) |
Ҳаёти
Мурат Солиҳов 1905-йилда Ўш тумани[1] Равот қишлоғида (ҳозирги Андижон вилояти Марҳамат тумани) камбағал деҳқон оиласида таваллуд топган. 1916—1918-йилларда Сулукта вилоятида чўпонлик қилган. 1919-йилда бутуниттифоқ ленинчи коммунистик ёшлар союзига қўшилган. 1919—1922-йилларда Қўқон педагогика техникумида таҳсил олган, лекин у ердаги ўқишини тамомламаган[2]. Кейинчалик, Қирғизистон педагогика техникумини тугатган, яна бошқа маълумотларга кўра, 1921—1925-йилларда Тошкентдаги педагогика институтида таълим олган[2].
1925—1927-йилларда Ўш тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимида фаолият олиб борган[2]. 1927-йилдан Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси аъзоси, Ўш ККП кантон қўмитаси тарғибот ва ташвиқот бўлими мудири, округ ижроия қўмитаси президиуми ва райком бюроси аъзоси бўлган. Кейинчалик, 1931-йилда Ўзғон туман ижроия қўмитаси раиси, кейинроқ ўша йили Ўш тумани ижроия қўмитаси раиси лавозимларида ҳам ишлаган. 1931—1933, 1934-йилларда Тошкент марксизм-ленинизм институтида 2 курсни тамомлаган.
Бир муддат Ўш тумани Кенгаши ижроия қўмитасининг раиси, Болшевиклар Коммунистик партияси (Қирғизистон АССР) округ қўмитасининг 1-котиби ва Қирғизистон АССР Маориф халқ комиссари ўринбосари лавозимларида фаолият юритган, аммо ушбу лавозимларда қанча вақт давомида хизмат кўрсатганлиги аниқ келтирилмаган.
- ? – 1931-йил – от фермаси сиёсий бўлими бошлиғи.
- 1934—1937-йил апрел – Болшевиклар Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Ўш округ қўмитаси 1-котиби (Қирғизистон АССР).
- 1937-йил 4-апрел —? – ККП (б) Қирғизистон вилоят қўмитаси қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи – Қирғизистон КП (б) МК.
- 1937-йил июн – Қирғизистон КП (б) МК аъзоси, Қирғизистон КП (б) МК Бюроси аъзоси.
- ? – 1937-йил сентябр – Қирғизистон КП (б) МК 3-котиби.
- 1937-йил 27-сентябр – 1938-йил 15-феврал – Қирғизистон ССР Халқ Комиссарлари Совети раиси.
- 15-феврал[3] – 1938-йил 8-май[4] – Қирғизистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи.
Мурат Солиҳов 1938-йилда ҳибсга олинган. 1938-йил 12-сентябрдаги қатл рўйхатида „биринчи тоифа“даги қатл қилинадиган маҳбуслар рўйхатида бўлган[5]. Мурат Солиҳов Қирғизистон ССРнинг Тош-Тепа (Чуй вилояти) қишлоғи яқинида отиб ўлдирилган.
Оиласи
- Хотини – Азҳар (?—1945) – олий маълумотли, эри ҳибсга олингандан сўнг фамилиясини ўзгартириб, Ўзбекистонга кетган.
- Ўғли – Қуват.
- Қизи – Атиргул.
Манбалар
- ↑ АЗ Либрарй По другим сведениям близ пос. Сулюкта.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Салихов Мурат (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-09-25 санасида архивланган) // сайт ЦентрАзия
- ↑ Постановлениэ Президиума ЦИК Киргизской ССР (ЦГА КР, ф. 22, оп.2, д. 114, л. 142)
- ↑ Постановлениэ Президиума ЦИК Киргизской ССР (ЦГА КР, ф. 22, оп. 2, д. 115, л. 33)
- ↑ „Список лиц, подлежащих суду Воэнной Коллегии Верховного Суда Союза ССР“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-июн.
Ҳаволалар
- Коммунистик партия ва Совет ҳокимияти тарихи бўйича қўлланма
- Солиҳов Мурат – | Марказий Осиё (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-09-25 санасида архивланган)

