Мурат Якин (туркча: Мурат Якıн; 1974-йил 15-сентябр, Базел, Швейсария) — швесариялик собиқ футболчи (ҳимоячи) ва мураббий. У бир қанча Швейсария клубларини бошқарган, 2014 ва 2015-йилги мавсумда эса Москванинг "Спартак" клубини бошқарган. У Швейсария терма жамоаси бош мураббийи ҳам ҳисобланади.

Мурат Якин
Якин ин 2014
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Мурат Якин[1]
Таваллуд санаси 1974-йил 15-сентябр (1974-09-15) (52 ёш)
Таваллуд жойи Базел, Швейсария
Бўйи 1.83 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Швейсария (мураббий)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1992-1997 Грасшопперс 101 (17)
1997-1998 эн:ВфБ Стуттгарт 23 (2)
1998-2000 Фенербаҳçэ 26 (3)
2000 Басел 23 (2)
2000-2001 ФC Каисерслаутерн 9 (0)
2001-2006 Басел 91 (24)
Тотал 273 (48)
Миллий терма жамоа
1994-2004 Швейсария 49 (4)
Бошқарган клублари
2006-2007 Cонcордиа Басел (ассистант)
2007 Грасшопперс (ассистант)
2008 Фрауэнфелд
2008-2009 Грасшопперс (Б жамоа)
2009-2011 Тҳун
2011-2012 Лузерн
2012-2014 Басел
2014-2015 Спартак Москва
2017-2018 Грасшопперс
2018-2019 Сион
2019-2021 Счаффҳаусен
2021- Швейсария
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Карера

Мурат Якин Швейсарияда туғилган. Кичик укаси Хоқон сингари у ҳам профессионал футболчига айланди. У Швейсариянинг „Грасхоппер“ ва „Базел“ клубларида ўйнаганлиги билан танилган, шунингдек, мамлакат ташқарисида Германиянинг "Штутгарт " ва „Кайзерслаутерн“ ҳамда Туркиянинг „Фенербахче“ клубларида ўйнаган. 10 йил давомида ҳам Швейсария терма жамоасида фаолият юритган. Бундан ташқари Эвро-2004 да иштирок этган.

У футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббий сифатида фаолият олиб боради. 2009-йилдан 2011-йилгача у „Тун“ филмини бошқарган. Унинг раҳбарлигида клуб юқори чўққига сезиларли кўтарилди ва 2009-йилда Челленге Леагуэ Cуп ни қўлга киритди.

2012-йил 15-октабрда у бу лавозимда Хайко Вогел мураббий ўрнига „Базел“ни бошқарди. 2014-йилнинг 17-майида у 2015-йилнинг ёзигача бўлган шартномани ўзаро келишувга кўра бузган ҳолда клубни тарк этди. Якин „Базел“ бош мураббийи бўлган икки мавсум давомида жамоа кетма-кет икки марта Швейсария чемпиони бўлди, шунингдек , Европа Лигаси ярим финалига ҳам чиқди.

2014-йил 30-май куни Италиянинг „Ла Газзетта делло Спорт“ нашриёти Якин Москванинг „Спартак“ клуби бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди. Бироқ „Спартак“ директорлар кенгаши аъзоси Жеван Челоянс бу маълумотни рад этди. 2014-йил май ойида Спартак томонидан ҳеч қандай қарор қабул қилинмади   . Швейсариянинг Блиcк газетасининг ёзишича, „Спартак“ мураббийга йиллик 2-2,5 миллион швет франки (1,6-2 миллион евро) миқдорида маош таклиф қилган. 16-июн куни эса „Спартак“ учун қурилаётган „Откритие Арена“ стадионида Мурат Якиннинг бош мураббий сифатидаги расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди  .

1-август куни ушбу машҳур футболчи бошчилигида „Спартак“нинг илк расмий ўйини бўлади. Бу учрашувда „Спартак“ сафарда „Рубин“ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонади. Швейсариялик мутахассис қўл остида „Спартак“ чемпионатида бор-йўғи 6-ўринни эгаллаб, кейинги мавсумда еврокубок ўйинларига йўлланмани қўлга кирита олмайди. Жамоа яхши ўйин кўрсата олмади ва барқарор таркибга ҳам эга эмас эди. 2015-йил 30-май куни Якин бошчилигида „Спартак“нинг сўнгги ўйини бўлиб ўтди. Ўйин олдидан „Спартак“ директорлар кенгаши Якин мавсум якунида истеъфога чиқарилишини маълум қилди. Учрашув „Амкар“ билан 3:3 ҳисоби билан якунланди.

2021-йилнинг 9-августида у Швейсария терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган[2].

Ютуқлар

Футболчи сифатида

Грасхоппер
  • Швейсария чемпиони: 1994-95, 1995-96
  • Швейсария кубоги соҳиби: 1993-94
Штутгарт
Базел
  • Швейсария чемпиони: 2001-02, 2003-04, 2004-05
  • Швейсария кубоги соҳиби: 2001-02, 2002-03
  • Кубок ғолиби: 2003-йил

Мураббий сифатида

Лусерн
  • Швейсария кубоги финалчиси: 2011-12
Базел
  • Швейсария чемпиони: 2012-13, 2013-14
  • Швейсария кубоги соҳиби: 2012-13
  • Кубок ғолиби: 2013-йил


Манбалар

  1. ↑ „Сwисс Фоотбалл Ассоcиатион“. ФИФА. Қаралди: 2023-йил 19-ноябр.
  2. ↑ „Бывший тренер «Спартака» Якин возглавил сборную Швейцарии“ (ру). спорт-эхпресс.ру (2021-йил 9-август). Қаралди: 2021-йил 9-август.

Ҳаволалар