Murch

Мурч (Пипер нигрум) — мурчдошлар оиласига мансуб илашиб ўсувчи кўп йиллик ўсимлик (лиана). Поясининг узунлиги 15 м гача, диаметри 8-12 мм. Барги кенг, тухумсимон, найза учли. Гуллари майда, сарғиш, тўпгули шингилсимон. Меваси бир уруғли, қизил, пишгач сарғаяди, пишмагани қуритилса қорайиб бужмаяди.
Ҳиндистон, Ҳиндихитой, Сейлон, Суматра, Ява ва Борнео, Лагос, Гана, Маврикий ва Мадагаскарда, Катта Антил оролларида ва Бразилияда кўп экилади. Ўзбекистонда аксарият иссиқхоналарда ўстирилади. Қаламчасидан кўпайтирилади, 2-3-йили мева тугиб, йилига икки марта (тупидан 2-4 кг) ҳосил беради. Дунё бўйича йилига 55-60 минг тонна мурч етиштирилади. Мевасини юмшоқ эти билан қуритиб, қора мурч, этидан тозалаб ва янчиб оқмурч олинади. Меваси озиқ-овқат саноатида ва ошпазликда ишлатилади. Таркибида пиперин, пиперидин алкалоидлари ва эфир мойи (1-1,5%) бор[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Озиқ-овқатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |