Murilo Bartolome Esteban
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
МУРИЛО (Мурилло ) Бартоломе Эстебан (1618.1.1 — Севиля — 1682.2.4) — испан рассоми, Севиля Бадииёт акадимяси асосчиларидан ва унинг биринчи президенти. Севиляда ўқиган ва ишлаган. М.нинг караважизм таъсири кузатиладиган дастлабки асарларидаёқ диний саҳналар халқ ҳаётидан лавҳалар кўринишида тасвирланади. 1650-йиллардан асарларини тилла рангли нурсоя билан бойитилган ўта тасвирий услубга (айниқса, манзарали заминларда) ўта бориб, диний композициялар, шу жумладан, биби Марям ҳаётидан олинган лавҳаларда (мас, "Миср йўлида хордиқ", 1665—70 ва бошқалар) илоҳийлаштирилган ва ғамгин миллий испан аёлини ажойиб лиризм билан тасвирлайди. М. ижодининг реалистик хусусиятлари айниқса унинг жанрли картиналарида, Севиля болалари ҳаётини очиқ кўнгиллик билан енгил юморли тасвирловчи туркум асарлари ("Мева тутган болалар" ва бошқалар) да яққол намоён бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |