Мурод Ашурли (озарбайжонча: Мурад Аşурлı;Россия Федерация Москва шаҳри 1972-йил 31-август – Непал Ама Даблам 2014-йил 22-октабр) – озарбайжонлик алпинист, машҳур алпинист Исрафил Ашурлининг қариндоши эди. У Эверест ва Кангченжунга чўққиларини забт этган биринчи озарбайжонлик бўлиб, 2007-йилда Севен Суммиц (Етти қитъанинг энг баланд чўққиларини забт этиш) синовини муваффақиятли якунлаган[1][2][3].

Мурод Ашурли
Шахсий ма'лумотлар
Миллати озарбайжонлик, америкалик
Туг'илиши 31-август 1972-йил
Москва, Россия Федерацияси, СССР
Вафоти 23-октябр 2014-йил(2014-10-23)
(42 ёшда)
Ама Даблам, Непал
Алма матер Москва Давлат Геодезия ва Картография Университети
Оccупатион Ишбилармон, алпинист, тадқиқотчи

Таржимайи ҳоли

Ашурли 1998-йилда Эриcссон компаниясига ишга кирган ва мижозлар учун ечимлар савдоси директори лавозимида фаолият юритган. Эриcссондаги катта тажрибаси туфайли у Швеция, Россия ва Марказий Осиёда ишлаган. Шунингдек, у Америка Қўшма Штатларида савдо, ечимлар ва оператив лавозимларда турли вазифаларни бажарган[4].

2000-йилда у Россиядаги Москва Давлат Геодезия ва Картография Университетида „Қуёш қурилмасининг энергия кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида параболик рефлекторни ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш“ мавзусида номзодлик (ПҳД) диссертациясини ҳимоя қилган[5][4].

У Ҳимолай тоғ тизмасидаги Ама Даблам чўққисига муваффақиятли кўтарилгандан сўнг, қайтиш вақтида вафот этган[1][6]. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, у 2-лагердан 1-лагерга тушаётган пайтда арқони узилиб кетиб, тахминан 300 метр пастга қулагани сабабли ҳалок бўлган[7][8][9]. Оила аъзоларининг илтимосига биноан, у Америка Қўшма Штатларида дафн этилган[10].

Китоблари

Ўлимидан олдин у 2015-йилда чоп этилган алпинизмга бағишланган " Эверестни топиш " китоби устида иш олиб борган[11][12].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Акҳундов, Мурад „ру:Азербайджанский альпинист Мурад Ашурлы пропал безвести в Гималаях – ФОТО“ (Руссиан). www.1неwс.аз. Қаралди: 2014-йил 22-октябр.
  2. ↑ „Мурад Ашурлй: И Ам Проуд тҳат И Раисед тҳе Флаг оф Азербаижан овер Эверест“. www.cонтаcт.аз. Қаралди: 2014-йил 23-октябр.
  3. ↑ „Азербаижани cлимбер пуц натионал флаг он топ оф Эверест“. вестниккавказа.нет (2011-йил 27-июл). Қаралди: 2014-йил 23-октябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Эриcссон:Профиле оф Ашурлй“. cлоуд.чамбермастер.cом. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
  5. ↑ „ру:Разработка и исследование параболического рефлектора с целью повышения энергетических характеристик солнечной установки“ (Руссиан). www.диссерcат.cом. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
  6. ↑ „В ГИМАЛАЯХ ПОГИБ БРАТ ПРЕЗИДЕНТА АЗЕРБАЙДЖАНСКОЙ ФЕДЕРАЦИИ“. вести.аз. Қаралди: 2014-йил 22-октябр.
  7. ↑ „УС cлимбер диэс ин Эверест регион“. Тҳе Натион. 2014-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 23-октябр.
  8. ↑ „Wе лост оур фриэнд анд а wондерфул персон. Cондоленcес то тҳе фамилй анд фриэндс…“. 7суммиц-cлуб.cом. Қаралди: 2014-йил 23-октябр.
  9. ↑ „Ин тҳе меморй оф Мурад Ашурли“. ааф.аз. 2014-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-октябр.
  10. ↑ „архив нусхаси“ (Руссиан). баку.wс. 2014-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-ноябр.
  11. ↑ „архив нусхаси“ (Руссиан). www.азериспорт.cом. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-октябр.
  12. ↑ „Азəрбайcан алпинисти Ҳималайда ҳəлак олуб“ (Азербаижани). www.американинсеси.орг (2014-йил 23-октябр). Қаралди: 2014-йил 24-октябр.

Ҳавола