Зиёсферада исми Мурод ва фамилияси Асқаров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Асқаров Мурод Эркебаевич — 2013—2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари. 2009—2013-йилларда Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий вакили.

Мурод Эркебаевич Асқаров
 Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили
 
Мансаб даври
2009-йилдан – 2013-йилгача
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Алишер Воҳидов
Вориси Дилёр Ҳакимов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1974-йил 7-март (1974-03-07) (52 ёш)
Тошкент

Биографияси

1974-йил 7-мартда туғилган.

1997-йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро муносабатлар факултетини сиёсий фанлар мутахассислиги бўйича тамомлаган. Инглиз, немис ва турк тилларини билади.

1997-1999 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шартнома-ҳуқуқий бошқармаси референти.

1999-2003 — Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси атташеси.

2003-2005 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Сиёсий режалаштириш гуруҳининг 3-котиби.

2005-2009 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ташқи сиёсат стратегияси ва таҳлили бош бошқармаси 2-котиби, 1-котиби, бошлиғи ўринбосари.

2009-2013 — Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий вакили.

2013-2015 — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари[1].

Манбалар