Murod Kamolov
Камолов Мурод Қаллибекович (1955-йил 24-июн, Нукус) — Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон давлат арбоби, 2020-йилдан 2022-йилгача Қорақалпоғистон Жоқорғи Кенесининг раиси ва айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Сенати раисининг ўринбосари бўлган.
| Мурод Камолов | |
|---|---|
|
| |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Муса Ерниязов |
| Вориси | Аманбай Оринбаев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1955-йил 24-август Нукус |
| Маълумоти | КГБ олий мактаби |
| Унвони | Полковник |
Ҳаёти
Мурат Камолов 1955-йил 24-июнда Нукусда туғилган[1].
1977-йилда СССР КГБ олий мактабини тугатган[2].
1987-1990 — Ўзбекистон Фанлар академиясининг кичик илмий ходими[3].
1990-1991 — „Консул“ дипломатик ва бошқа унга тенглаштирилган хорижий ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш ташкилотининг бош мутахассиси.
1991-1996-йилларда — Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги „Қорақалпоқинторг“ хорижий мамлакатлар билан бизнес ҳамкорлик ассоциациясининг Тошкентдаги ваколатхонаси директори.
1996—2010 — Тошкентдаги „Стеллар“ унитар корхонаси раҳбари.
2010—2018 — „Ҳуқуқий бизнес ҳам консалтинг агентлиги“ юридик фирмасининг маслаҳатчиси[4].
2018—2020 — Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон бўйича бошқармаси бошлиғи[5].
2020-2022-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгес раиси. Қорақалпоғистондаги намойишлардан сўнг, 2022-йил 26-август куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган сессияда вазифасидан озод этилди. Мурод Камолов ўрнига Аманбай Оринбаев Жўқорғи кенгес раиси этиб тайинланди[6].
Мурат Камолов — Ўзбекистон Компартияси Қорақалпоғистон вилоят қўмитасининг биринчи котиби (1963-1984) Қаллибек Камоловнинг ўғлидир.
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2020/10/02/камалов/
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2020/10/21/мурат-камалов/
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2020/10/21/мурат-камалов/
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2020/10/02/камалов/
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2020/10/02/камалов/
- ↑ „Мурат Камалов Жўқорғи Кенгес раислигидан кетди. Унинг ўрнини Аманбай Оринбаев эгаллайди“ (2022-йил 26-август). Қаралди: 26-август 2022-йил.
