Murod Muhammad Doʻst
- Википедияда исми Мурод бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Мурод Муҳаммад Дўст (1948-йил 12-апрел; Самарқанд вилояти, Жом қишлоғи, Ўзбекистон ССР) – ёзувчи ва жамоат арбоби. „Ўзбекфилм“ киностудиясида ссенарийнавис (1979—1984), „Шарқ юлдузи“ журналида бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари (1984—1989), „Литературная газета“нинг мухбири (1989—90), Президент девонида масъул ходим (1990—1992), Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот агентлиги бош директори (1992—1993; 1999—2002), Президентнинг матбуот котиби (1993—1999). 2002-йилдан „Ўзбеккино“ давлат аксиядорлик компанияси раиси.
| Мурод Муҳаммад Дўст | |
|---|---|
| Таваллуди |
1948-йил 4-декабр |
| Фуқаролиги |
|
| Шоҳ асари |
Галатепага қайтиш (1983) Дашту далаларда (1987) Лолазор (1988) |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти ва ижодий фаолияти
Мурод Муҳаммад Дўст 1948-йили Самарқанд вилоятига қарашли Жом қишлоғида туғилган. ТошДУ тарих факултетининг фалсафа бўлимини тугатган (1971), Москвадаги Адабиёт институтида ўқиган (1974—1979). Ижодий фаолиятни 70-йилларда бошлаган. Адибнинг „Қайдасан, қувонч садоси?“ номли дастлабки ҳикоялар тўплами 1976-йилда эълон қилинган. Шундан кейин унинг „Мустафо“ (1977), „Бир тойчоқнинг хуни“ (1979), „Дашту далаларда“ (1987) сингари ҳикоя ва қиссалари нашр этилган. Мурод Муҳаммад Дўстнинг „Галатепага қайтиш“ қиссаси (1983) истиқлол арафаси ўзбек насрида муҳим воқеа бўлди. Ёзувчи бу ва бошқа қиссаларида олис қишлоқларда яшаётган оддий кишиларнинг кундалик меҳнат оғушида кечаётган ҳаётини диққат-эътибор билан кузатади, уларнинг ўзига хос табиати ва инсоний сажиясини ёрқин гавдалантиради. Мурод Муҳаммад Дўст бу асарлари билан адабиётимизнинг китобийлашган тилини янгилаб, унга жонли халқ тили ранглари ва оҳангларини олиб кирди, шева доирасида қолиб кетаётган сўз ва ибораларнинг адабий тилдан ўрин олишга тўла ҳуқуқли эканини исботлаб берди. Ёзувчи ўз ижодида фолклор услубидан кенг фойдаланади, унинг тили юморга бой, унинг ҳар бир қахрамони ўз фикрлаш тарзига эга. Мурод Муҳаммад Дўстнинг „Лолазор“ (1988) романи турғунлик йилларидаги мураккаб ҳаётий жараёнга бағишланган. Романда шўролар тузумининг емирилиши ва коммунистик мафкуранинг таназзулига олиб келган ижтимоий сабаблар ишонарли тасвирланади, инсон ва ҳокимият муносабатидек қад. мавзу муайян давр мисолида чуқур тадқиқ этилади. Мурод Муҳаммад Дўстнинг асарлари асосида бадиий филмлар суратга олинган[1]. Мурод Муҳаммад Дўст 1990-йилда Ҳамза номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган.
Мурод Муҳаммад Дўст 2000-йилдан Ўзбекистон Ахборот агентлиги бош директори, 2002—2005-йилларда „Ўзбеккино“ ДАК раиси лавозимларида фаолият олиб борган[2]. Шу билан бирга 1999—2004-йиллар Самарқанд вилояти, Нуробод округидан Олий Мажлис депутати ва 2005-йил апрелдан Президент Аппарати маслаҳатчиси бўлган[3].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Мурод Муҳаммад Дўст“. 2023-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-апрел.
- ↑ „Бугун таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад До'ст 72 ёшни қаршилади“. 2023-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-апрел.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |